Бош саҳифа / Жамият / Маҳалла—менинг тақдиримда

Маҳалла—менинг тақдиримда

Ёш авлодга эътибор – мамлакатнинг эртанги кунига бўлган эътибордир. Шу боис, мамлакатимизда ёшлар тарбияси давлат аҳамиятидаги устувор вазифага айланди. Доно халқимизда, бир болага етти қўшни ота-она, деган ҳикмат бор. Дарҳақиқат, ёшларнинг соғлом ва маънавий етук шахс бўлиб вояга етишишларида маҳалланинг ўрни беқиёсдир. Эътиборли жиҳати, дунёнинг ҳеч бир мамлакатида мавжуд бўлмаган маҳалла институти бизнинг мамлакатимизда асрлар давомида жамият равнақининг асоси сифатида шаклланиб келган.

Куни кеча Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази“да “Қадриятлар бешигисан, азиз, маҳаллам!“ шиори остида “Маҳалла-менинг тақдиримда“ кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур кўрик-танловнинг ўтказилишидан мақсад, ёшларни интелектуал салоҳиятли, мустақил ва ҳур фикрли қилиб тарбиялаш, аждодмерос урф-одатлар, анъаналарга содиқлик руҳида миллий ғурур, ор-номус, ҳамият ва диёнат каби юксак инсоний фазилатларни сингдириш ва шакллантириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништириш билан бирга уларнинг қалби ва онгини турли мафкуравий таҳдидлардан асрашдан иборатдир.

Кўрик-танловда ҳар бирида 4 нафардан иштирокчи бўлган 14 жамоа ўзаро беллашишди. Иштирокчиларнинг ҳар бир чиқишлари 10 баллик тизимда баҳоланди. Кўрик танлов якунига кўра Термиз тумани-биринчи, Ангор тумани -иккинчи, ва Жарқўрғон тумани иштирокчилари-учинчи ўринда вилоят босқичи ғолиби деб топилди.

Шоҳиста АЛЛАНАЗАРОВА,
ўқитувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan