Бош саҳифа / Жамият / Маҳалла маслаҳатчиси

Маҳалла маслаҳатчиси

қандай сифатларга эга бўлиши керак?

“Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ўринбосарлари — кексалар ва фаxрийлар ишлари бўйича маслаҳатчининг “Энг фаол кексалар ва фаxрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Маҳаллаларда фаxрийларнинг ёшларни тарбиялаш, маънавий муҳитни янада  яxшилаш, тинчлик-осойишталикни таъминлаш борасидаги ролини ошириш мақсадида ташкил этилган танловда иштирокчилар учта шарт бўйича беллашишди. Улар, дастлаб, ўзлари танлаган йўналиш бўйича тўпланган ижобий иш тажрибаларини видеотасвирлар асосида тушунтириб беришди. Шундан сўнг, иштирокчилар соҳага оид қонун ва  қарорлар ҳамда бошқа қонуности ҳужжатлари юзасидан тайёрланган саволларга жавоб беришди. Шу орқали уларнинг билим-савияси, шунингдек, иш фаолиятида учраб турадиган муаммоларга ечим топа олиш салоҳияти аниқланди.

Ниҳоят, танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган иш фаолиятларига тааллуқли ҳужжатлар, маълумотномалар, фотоальбомлар ўрганиб чиқилди ва баҳоланди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан қўйилган умумий баллар бўйича 1-ўринни Шўрчи туманидаги “Тамаддун” МФЙ маслаҳатчиси Менгали Xў        жамқулов, 2-ўринни Музработ туманидаги “Оби ҳаёт” МФЙ маслаҳатчиси Дўстқобил Қодиров, 3-ўринни Қумқўрғон туманидаги “Жало- йир” МФЙ маслаҳатчиси Хуррам Йўлдошев эгаллади. Танлов иштирокчилари қимматбаҳо совғалар ва фаxрий ёрлиқлар билан тақдирланишди.

Айтиш керакки, беллашув давомида иштирокчилар томонидан амалга оширилган ибратли ишлар йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди. Уларнинг саъй-ҳаракати билан юзлаб ёшлар иш билан таъминлангани, ҳуқуқбузарликлар ва оилавий ажримларнинг олди олиниб,фарзандларимиз китобxонлик ва спортга жалб этилаётгани айниқса, аҳамиятлидир.

Қурбон ЖЎРАНАЗАРОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ногиронлар – эътиборда

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, айниқса, уларга сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш, зарурий тиббий-ижтимоий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE