Бош саҳифа / Жамият / Маҳалла кўрки

Маҳалла кўрки

Воҳамиздаги барча шаҳар ва қишлоқлар ўзгача чирой очмоқда. Айниқса, вилоятимиз маркази Термиз шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари кўзни қувонтиради. Буни шаҳримиздаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги хайрли тадбирлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

— Маҳалламиз аҳли оға-инидек байрамларда, тўй-тантаналарда жипслик, аҳиллик билан иш юртишади. Бугунги кунда маҳалламизда 23 та кўп қаватли уй мавжуд. 6 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Доимий равишда 8 та комиссия фаолият кўрсатиб келади. Ҳафтанинг ҳар сешанбаси — маҳалла куни, деб белгиланган. Шу куни диний маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи, оқсоқоллар ҳамда профилактика инспектори ҳамкорликда якка-ёлғиз, имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг ҳолидан хабар олинади,—дейди маҳалла раиси Абдуқодир Шералиев.

Маҳалламиз кўчалари обод, йўл чеккаларига гуллар экилган. Айниқса, янги қурилаётган кўп қаватли иморатлар нафақат маҳалламиз, балки шаҳримиз кўркига ҳам кўрк қўшмоқда.

Амирхол ХЎЖАНАЗАРОВА,
Термиз шаҳри

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan