Бош саҳифа / Жамият / Маҳалла фаоллари ўқуви

Маҳалла фаоллари ўқуви

Президентимизнинг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курси ташкил этилди.

Ўқув машғулотларини ўтказиш учун 25 ўринли 2 та аудитория ажратилган бўлиб, маҳалла фаолиятига оид қонун ҳужжатлари, тегишли статистик маълумотлар ўз аксини топган панно ва плакатлар чиқарилди.

Тингловчилар ўқитишнинг замонавий шакл ва усулларидан фойдаланиши учун ўқув курси тўлиқ интернетга уланган. 13 та компьютер техникаси, электрон доска, видеокамера, рақамли фотоаппарат, телевизор, видеопроектор ва кондиционер, флепьчарт доска, кўп функцияли кичик типография аппарати, айлана стол, стол, юмшоқ ўриндиқлар билан таъминланди. Малака оширишнинг ҳажми 36 академик соат бўлиб, лекция, семинар, амалий, кўчма машғулотлардан иборат. Бундан ташқари, янги қабул қилинган қонунларнинг мазмун моҳиятини тушунтириш, тингловчиларнинг ахборот-коммуникацион технологиялар (АКТ) билан ишлашдаги салоҳиятини янада ошириш мақсадида дарсдан кейин давра суҳбатлари ва машғулотлар ўтказилмоқда.

2017 йил давомида ўқув курсида 1049 нафар маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари, жумладан, 289 нафар маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), 246 нафар фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси, 276 нафар масъул котиб ҳамда 238 нафар “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбарлари ўз малакаларини оширишди.

Ўқув курсининг бу йилги режасида ойнинг сўнги ҳафтасида малакали мутахассислар билан жойларда сайёр ўқув семинарлар ташкил этиш билан бирга маҳалла фуқаролар йиғинларида иш юритиш ҳужжатлари билан танишган ҳолда уларга амалий ёрдам кўрсатиш назарда тутилган. Бу эса ҳудудлардаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг янгича иш услуби билан самарали фаолият олиб боришларига катта амалий таъсир кўрсатади.

Акбар КАРИМОВ,
вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг
малакасини ошириш бўйича ўқув курси директори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Одам савдоси – халқаро муаммо

Бугунги кунда одам савдосига қарши кураш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, балки кенг жамоатчиликнинг ҳам …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan