Бош саҳифа / Жамият / Маҳалла – адолат тарозиси

Маҳалла – адолат тарозиси

Муҳтарам Президентимиз ўтган бир йил давомида маҳалланинг мамлакатимиз ҳаёти ва жамиятда тутган ўрнига алоҳида урғу бериб, бир қатор имтиёз ва имкониятларни қонуний асосда таъминлаб берди.

Юртбошимизнинг “Маҳалла институтининг жойларда халқнинг маслакдоши ва кўмакдошига, таъбир жоиз бўлса, “Адолат тарозисига” айланиши ҳеч шубҳасиз одамларнинг давлатга бўлган ишончини янада мустаҳкамлайди”, деган даъватлари бугунги кунда маҳалла институтининг дастурига айланиши лозимлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят  Кенгашининг селектор тарзидаги кенгайтирилган йиғилишида ўтган йил якунлари, жорий йилдаги устувор вазифалар белгилаб олинди. Йиғилишни Кенгаш раиси, вилоят ҳокими Э. Турдимов очди ва олиб борди.

Сир эмаски, маҳалла раислари вазифасига кирмаган ишларга жалб қилиниб, туман, шаҳар ҳокимларининг югурдагига айланиб қолганди. Бундан буён уларга ҳеч ким ортиқча иш буюришга ҳаққи йўқ. Маҳалла раислари ва фаолларининг вазифаси ҳудудда жиноятчиликнинг олдини олиш, аҳолига ёрдам кўрсатиш, уюшмаган ёшлар билан ишлаш, тинчликни таъминлаш, тўй ва маросимлардаги ортиқча ҳашамларни камайтириш, ажралишларнинг олдини олиш, оилани мустаҳкамлаш, мавжуд муаммо ва камчиликларни ўша ерда ҳал этишдан иборатдир. Бу ҳазилакам иш эмас. Маҳаллалар халқ билан давлат ўртасидаги кўприк, десак ҳақиқатга яқин бўлади, деди вилоятнинг биринчи раҳбари.

Шунингдек, туманлар кесимида маҳаллаларнинг фаолияти таҳлил қилинди. Кўпгина маҳаллаларнинг идора ва гузарлари йўқлиги, компьютер, мебеллар билан таъминланмаганлиги, айрим жойларда жиноятчиликнинг ошганлиги тан қид остига олинди. Жорий йилда вилоятдаги барча маҳаллалар идора билан таъминланиши қатъий таъкидланди.

Вилоят ҳокими фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши раисининг 1-ўринбосари этиб А. Эшмуратов тайинланганлигини айтиб, ишларни янада жонлантиришига ишонч билдирди.

Кун тартибидаги мавзу юзасидан сўзга чиққан вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи И. Халилов, мувофиқлаштириш вилоят Кенгаши раиси ўринбосари О. Бобожонов, республика фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ш. Жавлонов ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Вилоят мувофиқлаштирувчи Кенгаши йиғилишида жорий йилда бажариши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди. Ҳамда тегишли кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Сафар   ОМОН, “Сурхон тонги” мухбири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan