Бош саҳифа / Маданият / Лувр музейини забт этган Фарғоналик кулол

Лувр музейини забт этган Фарғоналик кулол

Фарғонанинг Риштон туманида яшовчи моҳир уста кулоллардан бири Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Шарофиддин Юсупов ясаган лаганлару кўзалар, кулолчилик буюмлари бугун дунёдаги машҳур музейлар экспонатлари орасидан жой олиб улгурган.

Улар Париждаги Лувр, Россия Федерациясидаги Рус этнография давлат музейи ва Шарқ халқлари санъати музейларида намойиш этиб келинмоқда.

— Ота-боболарим кулол ўтишган, мен ушбу ҳунарни давом эттираётган еттинчи авлод вакилиман, — дейди Шарофиддин Юсупов. — Ёшим 75 да. Ҳозирда ўғилларим ва набираларим ҳунаримни ўрганишиб, ота касбимизни давом эттиришмоқда. Мен жуда кўп давлатларда, фестивалларда иштирок этиб келаман. Аммо Термиз шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро бахшичилик санъати фестивали тамоман ўзгача руҳда, қиёфада ташкиллаштирилибди. Фестивалга Фарғонадан 120 киши меҳмон бўлиб келган. Айниқса, меҳмонлар учун ётоқхона, бири-биридан ширин таомлар, микроавтобуслар хизмати йўлга қўйилгани нур устига нур бўлибди. Бизга кўрсатилаётган эҳтиромдан жуда хурсанд бўлдик. Бунинг учун энг аввало, давлатимиз раҳбарига ва ташкилотчиларга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.

Ф.УМИДУЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Нега Турон деб аталган?

Тарихий асарлар ва географияга оид манбаларда Турон, Туркистон, Туркистон губернаторлиги, Ўрта Осиё, Марказий Осиё каби …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan