Бош саҳифа / Жамият / Лўли ҳам одам

Лўли ҳам одам

Кўча-кўйда лўлилар ҳамманинг ғашига тегади. Қачонки, тегишини олсагина силаб-сийпашни тўхтатади. Пул бермай кўринг-чи, ҳақоратлар домига қолиб, баъзида “худодан топ”, деган қарғишлар билан ҳам сийланасиз. Лўлиларнинг шу даражага келишига ўзимиз айбдор эмасмиканмиз? Уларга ҳеч ким пул бермай қўйса, балки тиламчилик қилмасмиди? Наҳотки, бу ҳақида ҳеч ким ўйлаб кўрмаган бўлса? Баъзиларнинг фикрича, лўлиларга садақа берилса, ишлар юришиб кетармиш. Хўш, сиз бунга қандай қарайсиз?

Иш билан шошиб кетаётиб, садақа сўраган лўлига пул берсангиз, кузатиб турган иккинчиси, учинчиси ҳам келаверади. Демак, ҳар бир одам эрта тонгдан уйдан чиқаётиб, йўл кирага, тушлик учун олиб чиққан маблағини, ишларим юришиб кетсин, деб  лўлилар учун ҳам алоҳида камида 5-10 минг сўм олиб чиқиши керак экан-да!

Бир куни дўстларим билан қайтаётиб, “Юбилейний“ савдо маркази ёнида турган лўлиларга кўзим тушди. Лўли аёл билагимдан ушлаб, менга фол очишини айтди. Ўзини Самарқанддан эканлигини, қандай фол кўрса, тўғри чиқишини айтди. Ҳеч бўлмаса, қўлидаги туморлардан биттасини олишимга даъват этди. Агар олмасанг, қарғишимга қоласан, бахтсиз бўласан, деб пўписа қилди. Шунда ҳамшаҳарларимдан бири, лўли кеча бир йигит билан қизга қанча айтмасин, сизга ўхшаб ишонмаганди. Ке- йин йигит келиб, бизни кечиринг, дея  қизнинг автоҳалокатга учраганини айтди.

Барибир унинг гаплари мени ишонтира олмади..

Кунларнинг бирида 4-5 нафар лўли қизча атрофимга айлана бошлади. Пул бермагандим, менга ташланди…

Йўлда музқаймоқ еб ёки сув ичиб кетаётган йўловчиларнинг қўлига чанг солишга ҳаракат қиладиган лўлилар баъзида нарсаларини ўғирлаб ҳам кетади.

30-40 ёшли лўлининг тиламчилик қилиб юриши… Қўл-оёғи бут,  ҳаммага ўхшаган инсон бўлса, меҳнат қилиб пул топса бўлмайдими?

Бир лўлига, меҳнат қилсангиз бўлмайдими, деб сўраганимда у ҳеч иккиланмай, — Бизга бу ота касб, ҳаётимдан нолимайман,— деди. Иккинчисига шу саволни бергандим,  жаҳли чиқиб, ҳақорат қила бошлади.

Яна бир ҳолат. Давлат идоралари атрофида ўралашган лўлилар, расмий  кишилар ёнига келиб, пул сўраб, кир қўллари билан силаб-сийпаса кимга ҳам ёқади.

Барчамизга маълумки, юртимизда миллати, тили, дини, ирқидан қатъий назар барча тенг ҳуқуқлидир. Лекин бу ҳолатлар четдан келган меҳмонларнинг диққат-эътиборини тортмасдан қўймаяпти.

Юртимизга зиёрат ва саёҳат учун келган меҳмонларнинг ҳам лўлиларнинг ёқимсиз қилиқларидан  таъби хира бўлади.

Ҳозирги кунда тиламчиликнинг яна бир кўриниши “урф” бўлаяпти. Одам гавжум жойларда ёнида бир парча қоғозга шароити ёки касаллигини пеша қилиб  кўмак кутадиганлар ҳам борки… Ёши улуғ бу инсонлар кимнингдир онаси ё отаси бўлиши мумкин. Наҳотки, бизни дунёга келтирган, оқ ювиб, оқ тараган ота-оналаримизнинг тиламчилик қилишларига бетимизни без қилиб қараб турсак?..

Баъзи бераҳм кимсалар борки, ногирон фарзандини кўчада тиламчилик қилишга мажбурлайди. Ахир, дунёга келган фарзанд ҳам барчадек бахтли яшашни хоҳлайди. Ўз фарзандига раҳм-шафқат қилмаган бундай кимсаларни ким, деб аташ мумкин?

— Лўлилар шаҳардан ижарага уй олиб яшашади. Тонг отгандан ҳовли ва “дом”ларга қараб тарқалишади. Уй эгаси уйғонмасдан эшикни тақиллатиб туради. Бу лўлиларни ҳайдаса ҳам кетмайди. Нима қилиш керак? — дейди М. Имомова.

Лўлилар жуда қадимий эл ва дунёнинг барча гўшасида мавжуд. Улар ҳам жамиятнинг бир бўлаги. Ҳозир дельфинни, маймунни меҳнатга ўргатишаяпти. Биз ҳам уларни фойдали меҳнатга жалб этиш йўлларини излашимиз керак, — дейди М. Қуёмов.

Қадрли газетхон, бу фикрларга сиз қандай қарайсиз?

Зарина ЛОДОНОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE