Бош саҳифа / Жамият / Лойиҳалар – назоратда

Лойиҳалар – назоратда

Вилоятни комплекс ривожлантириш дастури доирасида аграр ҳамда озиқ-овқат соҳалари бўйича жорий йилда умумий қиймати 4 триллион 507 миллиард 184 миллион сўмлик 191 та лойиҳанинг ижросини таъминлаш белгиланган. Ушбу лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши устидан мунтазам назорат қилиб бориш вазифаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агроинспекциянинг вилоят бошқармаси ходимлари зиммасига юклатилган.

Инспекция бошлиғининг ўринбосарлари ўзларига бириктирилган худудларда лойиҳалари ижроси устидан назоратни сусайтирмай, мунтазам мониторинг ўтказиб бажарилаётган ишларининг таҳлил қилиб боришмоқда. Ушбу лойиҳаларнинг 39 та иссиқхона, 38 таси чорвачиликни йўлга қўйиш, қолганлари эчкичилик, балиқчилик, паррандачилик, қўйчилик, боғдорчилик, мева-сабзовот, асаларичиликни ривожлантиришга оиддир. Барча лойиҳалар тўлиқ амалга ошганда 3090 нафар киши янги иш ўринларига эга бўлиши режалаштирилган.

Таҳлилларга суянадиган бўлсак, бугунгача 89 та лойиҳа тўлиқ ишга туширилиб, 210,5 миллиард сўмлик иш бажарилган ҳамда 840 та иш ўрни очилган. 78 та лойиҳа бўйича ишлар давом эттирилаяпти. Мониторинг жараёнида 24 та лойиҳа муддатида бажарилмагани аниқланган. Лойиҳаларнинг бажарилмаслигига қайси бир лойиҳа истиқболсиз деб топилган, баъзилари ўз вақтида молиялаштирилмаган ёки маҳаллий ҳокимликлар томонидан ер ажратилмагани сабабдир. Масалан, Узун туманидаги лойиҳаларнинг 5 таси истиқболсиз деб топилган. Мутасадди раҳбарлар билан келишган ҳолда олдинги лойиҳаларнинг ўрнига 3 та янги ва истиқболли лойиҳа тавсия қилинган. Тадбиркорларга ўз вақтида ер ажратмаслик сабаблари инспекция ходимлари томонидан ўрганилиб, Ангор, Денов ва Узун туманлари ҳокимларига тақдимномалар киритилган. Лойиҳа ташкилотчиларига кредит маблағ ажратмаганлари учун Шеробод ва Бойсун туман ҳокимларига тақдимномалар жўнатилди. Қизириқ тумани ҳокимлигига лойиҳа ташаббускори “Давр агро экспорт” МЧЖ банкдан кредит олиб, замонавий иссиқхона қурмаганлиги, “Soatmurod New Express” хусусий корхонаси паррандачиликни ривожлантириш мақсадида 25,0 милллион сўм кредит олиб, бошқа мақсадларга сарфлаб юборганлиги учун лойиҳаларни ишга тушириш юзасидан кўрсатмалар берилди. Қисқаси, инспекция ходимлари аграр ҳамда озиқ-овқат соҳалари бўйича лойиҳаларнинг бажарилмаслик сабабларини тегишли идоралар вакиллари билан жойида ўрганиб, муаммоларини бартараф этиш чораларини кўришаяпти. Бу эса лойиҳаларнинг тўла-тўкис ижро этилишини таъминлашга туртки бўлиши аниқ.

Н.ҲАМРОЕВ, Ш.ЖУМАЕВ,
Агроинспекция вилоят бошқармаси инспекторлари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE