Бош саҳифа / Жамият / Лойиҳалар амалиётга

Лойиҳалар амалиётга

Мамлакатимизда инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш борасида Давлат дастурида аниқ манзилли вазифалар ўз  ифодасини топган. Бу борада жойларда олиб борилаётган тарғибот ва тушунтириш ишлари ёшларимизнинг изланув-чанлик маҳоратини янада оширмоқда.

Куни кеча Термиз давлат университетида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 августдаги “Кичик тадбиркорлик субъектларига микромолиявий ёрдам кўрсатиш,  янги иш ўринлари ташкил этиш ва кам таъминланган оилаларга микромолиявий хизматлар кўрсатишни назарда тутадиган лойиҳаларни молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, “Микрокредитбанк” АТБ марказий аппарати ҳамда вилоят филиали мутассадилари ташаббуси билан вилоят савдо саноат палатаси ва Ўзбекистон либерал демократик партияси вакиллари ҳамкорлигида ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди.

Унда келажакда ишбилармонлик фаолиятини бошлашни мақсад қилган ёшлар томонидан  “Лаззат” ўзбекона таом ярим маҳсулотлари ва мих  ишлаб чиқаришга мўлжалланган  лойиҳалар тақдим этилди. Шунингдек, талабалар тадбиркорлик мавзусида ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди.

— Бу учрашувда тадбиркорлик соҳасида ўйлантириб юрган  кўплаб саволларимга жавоб олдим, — дейди ТерДУ талабаси Шуҳрат Исроилов. — Лойиҳам банк ходимлари ва тадбир иштирокчиларига ёққанидан хурсандман. “Микрокредитбанк” АТБ марказий аппарати ҳамда вилоят филиали ходимлари ло- йиҳамни қўллаб-қувватлашларини айтиб, тегишли тавсияларини беришди. Биз ёшлар мамлакатимизда олиб борилаётган одилона сиёсат ва ғамхўрликдан жуда мамнунмиз.

А. РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan