Бош саҳифа / Жамият / “Лочин” зафар қучди

“Лочин” зафар қучди

Мамлакатимиз ўқувчи-ёшлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, уларнинг дастлабки ҳарбий ва руҳий тайёргарлигини ошириш тадбирларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ватанига содиқ, масъулиятли ички ишлар органлари ходимларини тарбиялаш мақсадида ўтказилаётган   “Бургут” ҳарбий-спорт мусобақаси ҳам шулар жумласидандир. Яқинда Тошкент вилоятида мусобақанинг финал босқичи бўлиб ўтди.

Саралаш мусобақаларида муваффақиятли иштирок этган ички ишлар вазирлигининг Фарғона, Бухоро, Тошкент ҳамда Сурхондарё вилояти академик лицейлари ўқувчилари республика босқичида ўзаро рўбарў келдилар. Иштирокчилар белгиланган шартларда маҳорат ва билимдонлигини, жисмоний тайёргарлигини намойиш қилишди. Якуний натижаларга кўра, Ички ишлар вазирлигининг Сурхондарё академик лицейи “Лочин” жамоаси ғолиб бўлди.  Иштирокчилар Ички ишлар вазирлигининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Лутфулла БОЗОРОВ, ИИВнинг Сурхондарё академик лицейи директор ўринбосари,
Бахтиёр ХОЛИЁРОВ, ўқитувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan