Бош саҳифа / Таълим / “Лочин” ғолиб бўлди

“Лочин” ғолиб бўлди

Мамлакатимиз ўқувчи ёшлари орасида ҳарбий-амалий спорт беллашувлари узоқ йиллардан буён ўтказиб келинади. Эндиликда Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ўртасида “Бургут” ҳарбий-спорт мусобақаси ҳам ташкил этилмоқда.

Бундан кўзланган мақсад академик лицей ўқувчиларининг билим салоҳиятини, жисмоний ва ҳарбий тайёргарлик кўникмаларини оширишга қаратилган. Қашқадарё вилоятида ўтказилган ҳудудий босқич баҳсларида Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё академик лицейларининг жамоалари иштирок этишди. Ўқувчи ёшлар икки кун давомида 9 та шарт бўйича ўз билимдонлигини ва жисмоний фаоллигини намойиш қилдилар. Якуний натижаларга кўра, Сурхондарё академик лицейининг “Лочин” жамоаси  биринчи ўринни эгаллаб, Ички ишлар  академиясида бўлиб ўтадиган финал босқичида қатнашадиган бўлди. Ғолиб ва иштирокчилар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Улуғбек
ҚОРАҚУЛОВ,
ИИВ Сурхондарё
академик лицейи
ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Маънавият сабоғи

Жойларда ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan