Бош саҳифа / Жамият / Латофатга қўйилган тирик ҳайкалсиз!

Латофатга қўйилган тирик ҳайкалсиз!

Аёл – ғамхўр она, меҳрибон опа-сингил, вафодор ёр, суюкли қиз. Аёлларсиз бахтимиз тўлиқ, бағримиз бутун, дастурхонимиз тўкин, ҳаётимиз тотли бўлмайди.

Шу боисдан бугун мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада кучайтириш, уларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш, аёлларни кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик фаолиятига кенг жалб этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Натижада, бугун бирор бир соҳа, бирор бир тизим йўқки аёлларни у ерда учратмасак. Ижтимоий соҳа деймизми, саноатми, қурилишми, қишлоқ хўжалигими, қўйингки ҳар бир жабҳада аёллар меҳнатини, қалб қўрини бериб, бир эркакдан зиёдроқ ишлаётганига жуда кўп ҳолларда гувоҳ бўлаяпмиз.

Бугун Сурхондарё вилоят ҳокимлигида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбирда ҳам ана шундай фидойи ва ташаббускор аёлларимиз эътироф этилиб, тақдирланди. Тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов мунис онахон ва опа-сингилларимизни байрам билан табриклаб, 17 нафар аёлга «Мўътабар аёл» кўкрак нишони ва қимматбаҳо совғаларини топширди.

Айтиш керакки, айни пайтда воҳа аҳолисининг 1 миллион 329 минг нафари ёки 49,6 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Бугун уларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётида ўзгариш бўлиши учун кўплаб ишлар амалга оширилаётир

Биргина «аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар муаммоларини ечиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, саломатлигини сақлаш, уй-жой масалаларини ҳал этиш борасида тизимли ишлар бошлаб юборилди. Жумладан, воҳада «Аёллар дафтари»га 28 минг 928 нафар хотин-қиз киритилган.

Жорий йилнинг икки ойида уларнинг 3 минг 566 нафарига манзилли ёрдамлар кўрсатилди. Мазкур йўналишдаги ишлар изчил давом эттирилиб, 9 та мезон асосида аёлларни иш билан таъминлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга тиббий ва психологик ёрдам қамровини кенгайтириш, оилавий ажралишларнинг олдини олиш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Уй-жойга муҳтож 118 хотин-қиз учун уй барпо этилаётир. Демак, бугун шунча воҳалик хотин-қизларимизнинг ҳаётида ўзгариш ясалмоқда, уларнинг ҳаётдан рози яшашлари учун бир замин яратилмоқда. Ваҳоланки, бундай эзгу ишлар ҳали давом этади.

Термиз шаҳридаги “Шоҳсарой” базмгоҳида давом этган байрам тадбирида юртимиздаги таниқли санъаткорлар ижросида айтилган куй-қўшиқлар йиғилганларга хуш кайфият улашди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тандир гўшт сайлию от минишда ким маҳоратли?

15-17 июнь кунлари Термиз шаҳридаги Санъат саройида Ёшлар фестивали бўлиб ўтади. Унда бешта муҳим ташаббус …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan