Бош саҳифа / Жамият / Лаҳзаларни мангуликка муҳрлаган инсон

Лаҳзаларни мангуликка муҳрлаган инсон

Воҳа журналистикаси тарихида из қолдирган бир қатор суратчи-журналистлар бор эди. Анатолий Ким, Владимир Ем, Искандар Хўжаев, Насриддин Раҳимов, Муҳиддин Мерганов, Абдуғани Илёсов ва бошқалар. Улар орасида, айниқса, Холмамат Маматқулов ўз маҳорати билан ажралиб турарди.

Холмамат ака билан 1974 йилда Тошкент давлат университети журналистика факультетини тамомлаб келганимдан сўнг токи 1998 йилгача — у киши вафот этгунига қадар бирга ишладик. Салкам чорак аср вақт давомида у кишини журналист сифатида яқиндан билдим-танидим.

Холмамат Маматқулов фотожурналистикада ўзига хос маҳорат эгаси эди. У шошилмас, ҳар бир гапини ўйлаб гапирарди. Ҳар қанча аччиқ гаплар бўлса-да, авзойини ўзгартирмай, салмоқ билан жавоб берарди. У эринмасди. Дала-экинзорлар, яйловлар, шаҳар, қишлоқлар, саноат корхоналари ва маданият муассасаларини кезарди. Ҳамиша ёнида соқол олувчи устара, икки-учта дўппи олиб юрарди. Дала-даштдаги, яйловлардаги соқол олишга қўли тегмаган комбайнчи-ю, чўпон-чўлиқларнинг аввал соч-соқолини олдиртириб, дўппи кийдириб, суратга туширарди. Унинг фотоэтюдлари, фоторепортажлари ТАСС, АПН, ЎзТАГ орқали собиқ иттифоқ ва Ўзбекистоннинг кўплаб газета-журналларида чоп этиларди. Холмамат ака бир неча бор иттифоқ, республика миқёсидаги кўрик-танловларда ғолиб чиққан эди. Айниқса, унинг Жанубий Сурхон сув омбори бунёдкорлари, қоракўлчилик давлат хўжалиги чорвадорлари, Денов субтропик хўжалиги, Термиз пахтачилик илмий-тадқиқот станцияси жамоалари, Термиз чегарачилари фаолияти хусусидаги фотолавҳалари, репортажлари тилга тушганди.

1979 йилда СССР чекланган ҳарбий қисмларининг Афғонистонга кириши муносабати билан унинг ижодида янги давр бошланди..

 Холмамат Маматқулов ҳарбийлар ҳаётидан кўплаб суратлар олди, Амударё устида қурилаётган кўприк бунёдкорлари хусусида қатор фото репортажлар тайёрлади.

Афсуски, Х.Маматқулов даражасидаги моҳир суратчи-журналист кейин етишиб чиқмади.

М. Азимов

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE