Бош саҳифа / Сиёсат / Кузатувлар кенгаймоқда

Кузатувлар кенгаймоқда

Президентимизнинг 2017 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 3165-сонли ва жорий йил 9 апрелдаги «Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 4273-сонли қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек, қўмитамизнинг “2019-2020 йилларда босқичма-босқич барча турдаги танланма кузатувларни электрон қурилмалар (планшетлар) ёрдамида ўтказишни йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар режаси»га асосан, мамлакатимизда статистика ахборотидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, давлат статистика ҳисоботларини ишончли равишда юритишни шакллантириш юзасидан изчил чоралар кўрилмокда.

 Тасдиқланган, «Йўл харитаси»га кўра, вилоятимизда ҳам белгиланган ҳудудларда истеъмол нархларининг танланма кузатувларини махсус электрон қурилмалар (планшетлар) ёрдамида амалга ошириш 2020 йилга режалаштирган.

 Ҳафталик ва ойлик истеъмол нархлар индекси мониторинглари бевосита чакана савдо корхоналари ҳамда бозорларда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари билан жойига чиққан ҳолда тўғридан-тўғри амалга оширилади. Олинган маълумотлар халқаро стандартларга асосан республика миқёсида умумлаштирилиб, таҳлил қилиниб борилади. Истеъмол нархлар индекси ички истеъмол секторидаги инфляция даражаси ва унга таъсир этувчи омиллар бўйича умумий таҳлилий маълумотлар оммавий равишда эълон қилинади.

Жорий йил январь ойидан бошлаб, статистик маълумотларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида, деҳқон озиқ-овқат бозорларида кузатилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача нархлари таҳлил қилинган ҳолда, тўғридан-тўғри вилоят статистика бошқармасининг surxonstat.uz сайтига жойлаштириб борилмоқда.

Д.ХУДАЙБЕРДИЕВ,
вилоят статистика бошқармаси
бошлиғининг биринчи ўринбосари
С.ОСТОНОВ,
бошқарма бўлими бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Фахрий фуқаролик шарафи

Мен матбуот нашрларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 августдаги “Фахрий фуқаро” мақомини бериш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE