Бош саҳифа / Жамият / Кузатувчи эмас, иштирокчи бўлайлик

Кузатувчи эмас, иштирокчи бўлайлик

Донишмандлардан бири “Яшамоқ бу — бир умр муаммолар билан курашмоқ”, деб бежиз айтмаган. Қайсидир ишни бажариб вужудимиз енгил тортган маҳалда олдимиздан янги муаммо чиқиб туради.

Шу боис ҳаловат сўзи доимо нисбий, оний тушунилади. Аслида ўзликни англаш дегани ҳам ўз тақдирини таҳлил қила олиш, хатоларни вақтида тузатиб, келажак учун ҳаракат қилишдир.

Қувонарлиси, бугун орамизда ана шундай инсонлар кўпаймоқда. Президентимиз Ш.Мирзиёев эса уларга йўлбошчи бўлаяпти. Чунки бу инсон ўз ҳаловатидан воз кечиб, одамларнинг қалбларидаги қўрни қайта оловлантирди, уйғоқликка чорлади. Куч-қуввати, соғлиғини аямай, шу юрт учун, халқ учун ҳаракат қилаяпти. Хўш, бундан муддао нима? Бирдан бир мақсад — шунча йиллар йўқотилган вақтни энг яхши, хайрли ишлар билан тўлдириш. Муҳими, бундан халқ рози бўлади, одамларнинг ҳаёти фаровонлашади. Яқинда кенг жамоатчилик муҳокамаларидан сўнг қабул қилинган янги давлат дастури эса бу жараённинг янада жадаллашишига туртки бўлди.

Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ва унда белгиланган барча ишлар халқ билан мулоқотнинг амалий ифодасидир. Чунки унда кўзда тутилган чора-тадбирлар, ло- йиҳалар замирида одамлар мурожаати, турли сайёр қабулларда кўтарилган масалалар, мамлакатимизда олиб борилаётган халқона сиёсат ётибди. Айни пайтда давлат дастури доирасида халқнинг турмуш тарзи, яшаш шароитини яхшилаш учун барча соҳаларда ислоҳотларнинг амалий ҳаракатига киришилмоқда.

Жорий йилда “Давлат хизмати тўғрисида”гиқонун қабул қилиниши кутилмоқда. Унда давлат идораларида хизматни нуфузли фаолиятга айлантиришга, давлат хизматчиларининг меҳнат ҳақи ва ижтимоий ҳимояси учун муносиб тизим яратиш бўйича бандлар киритилади. Албатта, бундай қўллаб-қувватловга яраша жавоб қайтарилмоғи лозим. Негаки, энди ҳар бир давлат хизматчиси эгаллаб турган лавозимига муносиб эканини исботлаши шарт, деган талаб бежизга қўйилаётгани йўқ.

Умуман, 2018 йилда қабул қилинадиган 37 та қонун, 142 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасининг ишлаб чиқилишида халқнинг фикри инобатга олинади. Бу борада яқинда Олий Мажлис ҳузурида Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ташкил этилди. Унда Олий Мажлисга келаётган турли таклифлар чуқур таҳлил қилиниб, элакдан ўтказилади. Натижада, қонунларнинг том маънодаги муаллифи бевосита халқ бўлишига эришилади ва ҳаётда ижро механизмига эга бўлмаган “ўлик” қонунлар пайдо бўлишининг олди олинади.

Судьялар мустақиллигини таъминлаш, уларнинг адолатли ҳукм чиқаришларида жамоатчилик фикри муҳим. Чунки судья қанча одил ва ҳалол бўлмасин, одамлар унга ишонмаса, адолат қарор топмайди. Шу боис, дастурда судьялик лавозимига илк бор тайинланаётган номзод бўйича туман ва шаҳар жамоатчилиги фикрини ўрганиш тартиби жорий қилинади.

Ёки юртимизда жорий этилиши кутилаётган “Ягона тиббиёт ахборот маркази ва Ақлли тиббиёт тизими”ни олайлик.  Бу аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш учун қўшимча имкониятларни яратади. Улар йўлга қўйилиши билан касалликларни барвақт аниқлаш даражаси ошади ва турли хасталикларнинг масофали профилактикаси жорий этилади.

Бундан ташқари, давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, аҳолининг ижтимоий ҳимояси борасида ҳам катта ўзгаришлар юз бериши кутилмоқда. Бу “истеъмол саватчаси”га оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишдан тортиб, 2 мингга яқин ижтимоий дорихоналарнинг ташкил этилиши, арзон уй-жойларнинг ўтган йилга нисбатан 1,5-2 баробар кўп қурилиши, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳамда хотин-қизларнинг қўллаб-қувватланиши каби ўзгаришларнинг натижалари халқимиз ҳаёти ва кундалик турмушида қачондир эмас, балки бугун ўз ифодасини топади. Айнан шунинг учун ҳам ушбу тадбирларнинг ижросига киришиш ва амалда қўллаш жараёни сурати ниятга мос равишда жадаллашмоқда.

Албатта, ҳар бир замоннинг ўзига хос цивилизацияси бўлади. Биз худди ана шу цивилизацияга интилаяпмиз. Демак, унинг юз бериши, ҳаётимизда эврилиш ҳосил қилиши учун четда ўтириб кузатувчи эмас, иштирокчига айланишимиз талаб этилади.

Ҳазрат Навоийда шундай байт бор:

Тухм ерга тушиб чечак бўлди,
Қурт жондин кечиб ипак бўлди.
Лола тухмича ғайратинг йўқму?!
Пилла қуртича ҳимматинг йўқму?!”.

Дарвоқе, бу сатрларда ҳаётий ҳақиқат бор. Чунки мен ожизман, деганнинг ҳам юрт ривожига улуш қўшиши учун озгина бўлсада имконияти бор. Фақат уни ишга сола билиб, тараққиёт учун ҳаракат қилинса, курашилсагина толега эришиш мумкин.

Рўзимурод ЧОРИЕВ,
вилоят ҳокимининг ёшлар
сиёсати, ижтимоий
ривожлантириш ва
маънавий-маърифий
ишлар бўйича ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Япониялик журналистлар воҳамизда

Япониялик журналистлар Сурхондарё вилоятидаги ижодий сафарини Термиз туманидаги Султон Саодат меъморий мажмуаси ва Қирққиз тарихий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE