Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Куйдиргидан эҳтиёт бўлинг

Куйдиргидан эҳтиёт бўлинг

Куйдирги ўткир, шиддатли кечадиган юқумли касаллик бўлиб, қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ва ёввойи ҳайвонларда ва одамларда учрайди. Касаллик қўзғатувчи манба касал ҳайвонлар ҳисобланади.

Улар ўз навбатида касаллик қўзғатувчисини ташқи муҳитга тарқатиб, экологияга таъсир этади. Одамлар асосан касал молларни билмасдан сўйиб, терилаётган вақтда, касал ҳайвондан олинган маҳсулот яхши пиширилмасдан истеъмол қилинганда ва бошқа ҳолатларда тез юқтириши мумкин. Касаллик қўзғатувчиси сўлак, сийдик, ахлат ва сут орқали ташқи муҳитга ажралиб чиқади. Шу тариқа тупроқ, хашак, сув орқали тарқалади.

Куйдирги касаллигининг келиб чиқиши ва тарқалишига куйдиргидан ўлиб, яйловларда назоратсиз қолиб кетган молларнинг ўлаксаси сабаб бўлади. Қўй ва эчкилар тишларини ғичирлатавериб, бирданига юриб кетади. Ҳар хил ножўя ҳаракатлар қилиб, бир неча дақиқа ўтгач, ҳалок бўлади. Қорамолларда касаллик шиддатли кечганда, мол безовталаниб, ҳамма нарсадан қўрқаверади. Тана ҳарорати кўтарилиб, томири тез ура бошлайди. Калласини биқинига олиб ўлади.

Ҳурматли фуқаролар, куйдирги касаллигининг олдини олиш учун касалликка мойил уй ҳайвонларингизни йилига бир маротаба эмлатишни унутманг! Бозордан ёки бошқа жойдан мол сотиб олганингизда 3 кун ичида ветеринария мутахассисига мурожаат қилиб, эмлатиш шарт. Қарамоғингиздаги қорамол ёки қўй-эчкилар касалланиб қолганда ҳам ўзбошимчалик билан даволамай, мутахассисга мурожаат қилинг! Касалланган молни сўйишдан олдин ҳам гўшти ва ички аъзоларини текширтириб, истеъмолга яроқлилигини билган маъқул.

Воҳид ЙЎЛДОШЕВ,
Термиз шаҳар ветеринария
бўлими мутахассиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Изланувчан олим

Авлиёқулов Мирзоолим Авазович Термиз туманида, зиёли оиласида таваллуд топган. 2007 йили Тошкент давлат аграр университетига …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan