Бош саҳифа / Жамият / Кутилмаган совға

Кутилмаган совға

Чеварлик — ўзбек
аёлларига хос қади-
мий ҳунарлардан бири.

Шунинг билан бирга, бу ҳунар яхшигина даромад манбаи ҳамдир. Бир дона тикув машинаси оила бюджетига фойда олиб келиши, рўзғорни бут қилиши мумкин. Шеробод туманидаги 10 нафар оила ана шундай даромадли ускунага эга бўлишди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шеробод туман Кенгаши тумандаги ногиронлиги бўлган, ижтимоий кўмакка муҳтож тикув машинаси сўраб мурожаат қилган 10 нафар ёшнинг истагини амалга оширди.

— Тикув машинаси сўраб, Ёшлар иттифоқига мурожаат қилгандим, — дейди “Меҳробод” маҳалласида яшовчи Гулмира Ўроқова. — Энди эса истагим амалга ошди. Бундан айниқса, онамнинг қувончи чексиз. Менинг тикувчилик қилиб, рўзғорга нафим тегиши мумкинлигидан эса бошим осмонда. Ташаббускорларга, давлатимиз раҳбарига мингдан минг раҳмат.

Наргиза ҚОРАБОЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Муносиб рағбат

Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan