Бош саҳифа / Таълим / Куртак ёзаётган орзу

Куртак ёзаётган орзу

Инсон болалик чоғида кўрган нарсаларига ҳайрат билан боқади ва кўнглида беғубор орзулар ана шу фсҳайратлар таъсирида куртак ёза бошлайди. Бир тасаввур қилинг-а, мўъжазгина болалар боғчаси. Унда турли ёшдаги болажонлар турфа машғулотлар билан банд.

…Бирдан бу масканга ҳарбий либосларини яраштириб, виқор билан Ўзбекис тон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари кириб келишди. Уларни кўрган жажжилар машғулоту ўйинчоқлари қолиб, Ватан ҳимоячиларининг қошига югуришди. Бири уларнинг бош кийимини қизиқиб кийишга ошиқса, бири елкаларидаги юлдузчаларни қўлчалари билан ушлаб кўришга уринади.

Шўрчи туманида барча замонавий қулайликларга эга “Happy kids” нодавлат мактабгача таълим муассасасида бўлиб ўтган навбатдаги тадбир ноанъанавий тарзда ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси вилоят бўлинмаси хизматчилари болажонлар билан яқин мулоқотда бўлишиб, улар билан бирга ватанпарварлик руҳида қўшиқлар куйлашди. Айниқса, вилоят қўғирчоқ театри томонидан болажонларга намойиш этилган “Гулсевар” эртак-пьесаси жажжиларга ҳақиқий туҳфа бўлди. Тадбирда ватанимиз рамзларини энг чиройли чизган иқтидор эгалари ҳам эсдалик совғаларига эга бўлишди.

Ватанпарварлик мурғак ёшдан бошланади. Ҳарбий либосли акалари билан бирга ўйнаб, бирга қўшиқ айтган болажонларнинг шу ондаёқ юрагида ватан ҳимоячиси бўлишдек истак, оиласининг қўриқчисига айланишдек ният куртак ёза бошлаган бўлса ажабмас.

Ш.ФАРҲОДОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

ТАНИШИНГ: “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”

Феруза Жаббарова, Термиз шаҳар 4-давлат ихтисослаштирилган мактаби интернати она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси ОЛИМ …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan