Бош саҳифа / Жамият / Курсантлар – ёшлар хузурида

Курсантлар – ёшлар хузурида

Қумқўрғон туманидаги 11-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати ҳамда Қумқўрғон қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида “Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш асосий вазифамиз” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия ҳарбий-техник институти курсантлари ўқувчилар билан учрашиб,  Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, унда белгиланган вазифалар, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг ислоҳотлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Айтиш керакки, Мурожаатномада барча соҳани қамраб олган режа ва устувор вазифалар баён қилинган. Хусусан, мамлакатимиз мудофаа тизимининг ташкилий тузилмаси борасида ҳам қатор лойиҳалар амалга оширилиши таъкидланганди. Унга кўра, мамлакатимиз  Мудофаа доктринаси тартиб-қоидалари, шунингдек, минтақада вужудга келаётган ҳарбий-сиёсий ҳолатни ҳисобга олган ҳолда, Қуролли Кучлар вазифа ва тузилмалари қайта кўриб чиқилди. “Хавфсиз шаҳар — хавфсиз мамлакат” концепцияси асосида юртимизда жамоат тартибини таъминлаш мақсадида янги тузилма, яъни, Миллий гвардия ташкил этилди. Эндиликда ҳар бир шаҳар ва вилоятда хавфсиз ҳудуд лойиҳасини амалга ошириш, жамоат тартибини сақлаш учун Ички ишлар вазирлиги билан бирга Миллий гвардия ҳам масъул ва жавобгар этиб белгиланди. Қисқа вақт ичида Миллий гвардия мамлакат хавфсизлигини таъминлаш тизимидаги муҳим бўғинга айланди ва Қуролли Кучлар таркибий қисмлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатди.

Айниқса, Миллий гвардияга қарашли ҳарбий-техник институти фаолиятининг такомиллаштирилиши, Тошкент шаҳридаги  “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейининг ташкил этилиши, келгусида армиямиз учун юксак малакали кадрлар етишиб чиқишига замин ҳозирлади.

Қизғин савол жавобларга бой ўтган учрашувда ҳарбий бўлиш орзусида юрган ўқувчиларга керакли тавсия ва тушунтиришлар берилди.

Ғайрат ЗИЯДУЛЛАЕВ,
Хуршид ҲАЙДАРОВ,
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия ҳарбий-техник институти курсантлари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE