Бош саҳифа / Жамият / Курсантлар амалиётда

Курсантлар амалиётда

Мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар натижасида аҳоли ҳаёти ва соғлиги, давлат, жисмоний ва юридик шахслар мулкининг ишончли ҳимоясини таъминлайдиган яхлит ёнғин хавфсизлиги тизими шакллантирилди. Вилоят ЁХБда малакали амалиёт ўтаётган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги институтининг 4-босқич курсантлари амалиёт ўташ жараёнида маҳаллаларга чиқиб, фуқаролар билан учрашганда, одамларнинг эҳтиётсизлиги туфайли рўй бераётган ёнғинларни бартараф этиш бўйича амалга ошираётган ишлар билан танишдилар. Шунингдек, давлат томонидан ёнғин хавфсизлиги хизмати тизимининг моддий-техник базаси йил сайин мустаҳкамланаётганлигининг гувоҳи бўлишди. Курсантларга жойларда рўй берган ёнғинлар тўғрисида фото ва видео лавҳалар кўрсатилди, улар бу ҳодисалардан тўлиқлигича хабардор бўлдилар.

У. БАЗАРОВ,
Термиз шаҳар ЁХБ
катта инспектори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ногиронлар – эътиборда

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, айниқса, уларга сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш, зарурий тиббий-ижтимоий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE