Бош саҳифа / Таълим / Курсантлар – амалиётда

Курсантлар – амалиётда

Мамлакатимиздаги олий ҳарбий таълим муассасаларида профес-сионал ҳарбий мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўқув жараёнига самарали таълим методлари жорий этилиб, курсантларнинг билим ва кўникмалари мунтазам ошириб борилмоқда.

Бўлажак мутахассисларнинг замонавий қурол-аслаҳалар билан ишлаши ва маҳоратларининг ошиши учун ҳам барча зарур шароитлар яратилган.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясидаги мавжуд қулайликлар ҳам курсантларнинг чуқур билим олиши ва юқори касбий малакага эга бўлишига хизмат қилмоқда. Айни пайтда курсантлар олаётган назарий билимларини ҳарбий қисмларда амалий жиҳатдан мустаҳкамлашаяпти. Шу кунларда бир гуруҳ академия курсантлари Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг мамлакатимиз жанубий сарҳадларидаги бўлинмаларида қўшинлар амалиётини ўташмоқда. Мазкур амалиёт давомида чегара қўшинларида мавжуд ўқув-моддий базаларни такомиллаштириш ҳамда муддатли ҳарбий хизматга янги чақирилган аскарларни тарбиялашга ўз ҳиссаларини қўшаётгани қувонарлидир. Шунингдек, амалиётчилар чегара қўшинлари бўлинмалари ва кенг жамоатчилик билан ўтказилаётган ҳамкорликдаги тадбирларда ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Айтиш жоизки, курсантлар академияни тамомлагач, тинч, осуда Ватанимизнинг турли ҳудудларидаги чегара постларига ҳақиқий ҳарбий хизматни ўташ учун йўлланма оладилар. Ана шу хизмат жойларида барча билим ва кўникмаларидан сарҳадларимиз дахлсизлиги ва юртимиз тинчлигини таъминлашда самарали фойдаланадилар.

И. ХАЛМИРЗАЕВ,
Ўзбекистон Республикаси
Қуролли Кучлари
академияси ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбийлар-ёшлар даврасида

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига асосан мамлакатимизда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE