Бош саҳифа / Жамият / Кўрик-танловга марҳамат!

Кўрик-танловга марҳамат!

“Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш
илмий-тадқиқот институти” вилоят филиали томонидан
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги олдидан аҳоли
ўртасида тиббий саводхонлик салоҳиятини ошириш, инсон саломатлигига
оид воқеа-ҳодисаларни ҳаққоний, таҳлилий ёритишни
рағбатлантириш мақсадида “Йилнинг энг яхши саломатлик
тарғиботчиси” кўрик-танлови эълон қилинади.

Танловга инсоният саломатлигига раҳна солувчи турли хил омиллар ва иллатлар, экологик мувозанатни сақлаш, алкоголизм, гиёҳвандлик, кашандаликнинг олдини олиш ҳамда соғлом турмуш тарзи ва тиббий маданиятни тарғиб қилишни ўзида акс эттирган мақола, видеолав ҳа  ва интернет материаллари телевидение ва радиода берилган кўрсатув ҳамда эшиттиришларнинг нусха ва эфир вақти саналари кўрсатилган ҳолда қабул қилинади. Танлов 3 та илмий-оммабоп асарлар, матбуот ва радио, телевидение  йўналиши бўйича ўтказилади. Ижодий ишлар 5 тадан кам бўлмаслиги керак.

Танловга 2016 йилнинг 25 августидан 2017 йилнинг 31 августигача матбуотда нашр этилган, радио телевидениеда эфирга узатилган ва интернет сайтига жойлаштирилган материаллар қабул қилинади.  Иштирокчилар паспорт нусхаси, маълумотнома, 3х4 ўлчовдаги 2 та фотосурат, иш ва ўқиш жойидан тавсифнома ҳамда ўзларининг материаллари билан 2017 йилнинг 15 августидан  31 августигача вилоят соғ- лиқни сақлаш бошқармаси ҳузурида ташкил этилган ҳайъат аъзоларига ва Ўзбекистон врачлар ассоциацияси вилоят бўлимига учрашишлари лозим. Танловда вилоятдаги босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида фаолият олиб бораётган журналистлар, тиббий мутахассисликка эга бўлмаган уюшмаган аҳоли вакиллари ва ёшлар иштирок этиши мумкин. Ушбу танлов Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги байрами арафасида якунланади.

Танлов ғолиблари тиббиёт ходимлари куни арафасида тақдирланади.

Мурожаат учун манзил: Термиз шаҳри,
Тараққиёт кўчаси, 15-уй. Тел: 223-04-41, (+99891 580 06 14)

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳоким поезд ёки автобусда юрса…

Вилоятдаги раҳбарларнинг Термиз-Узун йўналишида қатнайдиган поездда ёки автобусда юришини тасаввур қилганмисиз?  Менимча, йўқ. Қарангки, ҳеч …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan