Бош саҳифа / Жамият / Кўриб, ўқиб қувонасан

Кўриб, ўқиб қувонасан

Халқимиз маънавият ва маърифатга оид янгиликларга  ўта қизиқувчан. Бу вазифани фақат матбуот бажара олади. Очиғини айтиш керакки, бундан 2 йил аввал вилоятда матбуотга деярли эътибор берилмай қуйилган эди. Ҳозирчи, ҳозир газетага ишонч тубдан ўзгарди.

Ҳар бир сони катта қизиқиш билан  кутиб  олинаётган “Сурхон тонги” газетасининг бугунги  нуфузи таҳсинга сазавор. Газетани қўлга олиб ўқишдан олдин, унинг чорловчи шиори, ҳикматларга диққат билан  қарайман: “Меҳнат-барча хасталиклардан халос этувчи шифобахш малҳамдир”(66), “Қишга тайёрмисиз?”, “Ҳисоб-китобни бўри еганми?”, “Вақт- ни енгаётган одам” каби  мақолалари билан жавоб берилган, “Болалар катталар хатосини тўғирловчи энг одил ҳакам бўла олади”(56) ҳикматига оид “Оналарнинг кўнгли тўқ”, “Биттагина китоб олинг”! мақолалари берилганки, бу ҳар қандай газетхонни қаноатлантиради. Газетанинг маънавий-маърифий жиҳатидан  жозибали, дизайннинг  чиройли бўлишига, маънавий меросимиз ва қадриятларимизни тарғиб этадиган, ўзи ижодкор, ташкилотчи   раҳбари Райҳон Раҳимова, забардаст ижодкорлар С.Омонқулов, У.Норматов, С.Аллаева, Х.Тоғаймуродов кабиларнинг хизматлари беқиёсдир. Уларнинг тинимсиз меҳнати эвазига тўртинчи ҳокимиятнинг муносиб ўрни амалда ҳаётимизнинг қувончлари, қўлга киритилаётган ютуқларимизнинг натижалари, баъзан учраб турадиган нуқсон ҳамда камчиликларни  англаб  етиш ҳамда уни ўз вақтида бартарф этиш масалалари очиқ, равшан номоён қилинмоқда. Газета ходимларининг асосий шиори давлатимиз раҳбарининг Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга ошираётган ички ва ташқи сиёсати моҳиятини, раҳбар масъулияти ва халқ олдидаги жавобгарлигини очиб беришдир.

Конституциямизда “Ҳар ким фикр- лаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир” деб қайд этилган 29-моддасида. Оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш, эркинлаштириш  каби масалалар ўз ечимини  топаётганлиги газета ходимларида  ишонч руҳини кучайтирмоқда. Энг муҳими, тўртинчи ҳокимият мақомига эга бўлаган — оммавий ахборот воситаларига эркин ишлаш имконияти яратилиб   берилмоқда.

Шунингдек,  бугун ҳамма газетхонларни ўзига жалб этаётган “Сурхон тонги” газетасида  ёритилаётган мақолалар эса хотирада узоқ муддатга сақланиб қолмоқда. Энг муҳими, газетанинг ҳар  бир сонида эълон қилинаётган маълумотларнинг холислиги, изчиллиги, қонунийлиги, мантиқий мушоҳадага эга эканлиги, ҳақиқатга мослиги, миллий менталитетга боғлиқлиги, урф-одатларни, анъаналарни, маросимларни ҳурмат қилиши, шахсий ва инсоний қадриятларни ҳимоя қилиши ёки  ноаниқ, ёлғон, туҳмат, ички ҳиссиётлардан келиб чиқиб ўч олиш, инсон қадр-қимматини поймол қилиш, миллий низоларни келтириб чиқариш ҳолатларини юзага келтирувчи шошма-шошарлик фикрлардан мутлақо узоқдадир. Газетанинг бевосита фаолияти  аҳоли  ўртасида “маънавият”нинг моҳиятига ва унинг зоҳирий ва ботиний томонларини  қамраб олган баҳсли, мунозарали мақолалар чоп этишдан иборат бўлмоқда.

Бугун элимиз, юртимиз ва Юртбошимиз назарига тушиб, астойдил хизмат қилаётган “Сурхон тонги” газетаси жамоасини Конституциямизнинг 25 йиллик байрами билан чин юракдан табриклаб, уларга оилавий соғлик-саломатлик тилаб, ҳамиша омад ёр бўлишини Аллоҳдан сўраб қоламан.

С. ТУРСУНОВ,
ТерДУ профессори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE