Бош саҳифа / Спорт / Курашни европаликлар давом эттиради

Курашни европаликлар давом эттиради

Россия яшил майдонларида қарийб бир ойдан бери қизғин курашлар остида ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати мусобақалари якунланишига саноқли кунлар қолмоқда. Бугунги кунга келиб ярим финалчилар номи аниқланди. Чемпионат бошланишида барча қитъалардан 32 та терма жамоа баҳсларга киришган бўлса, фақат Европа қитъаси мамлакатлари футболчилари бош соврин учун курашни давом эттиришадиган  бўлишди. Франция терма жамоаси аъзолари Бельгия давлати футболчилари билан майдонга тушса, Хорватия мамлакати футболчилари дунёда довруқли Англия терма жамоаси билан ўзаро ҳисоб-китоб қилишади. Ана шу жуфтликларнинг ғолиблари галдаги жаҳон чемпиони бўлиш учун бор маҳоратларини майдонда намойиш этиб, футбол мухлисларига олам-олам шодлик улашадилар.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Сурхон” мухлисларини шодлантираяпти

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати суперлигаси баҳсларида қатнашаётган жамоалар яна олти турдан сўнг бу йилги мавсумни …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE