Бош саҳифа / Ҳуқуқ / «Купюра»лар ҳақиқиймиди?

«Купюра»лар ҳақиқиймиди?

КБош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Сурхондарё вилоят бошқармаси, Миллий гвардия ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда олинган тезкор маълумотга асосан Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Х. қалбаки пул маблағларини ўтказиш мақсадида Термиз шаҳрида бир хонадонни вақтинчалик ижарага олади. Фуқаро у ерда 10 000 сўмлик, 50 000 сўмлик ва 100 000 сўмлик купюрадаги қалбаки пул бирликларини рангли принтер орқали чиқараётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Тезкор тадбир вақтида жами 2 920,0 минг қалбаки ўзбек сўми, “Acer” русумли ноутбук, рангли принтер ҳамда рангли бўёқлар борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди. 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Муҳаббат Примқулова,

Иқтисодий жиноятларга қарши

курашиш Департаменти вилоят бошқармаси катта инспектори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

«Суд ва ёшлар»

Сариосиё туманлараро иқтисодий суди раиси Тўра Алимардонов туман ёшлари билан учрашди. Бу ҳақида туман ҳокимлиги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan