Бош саҳифа / Таълим / Кўпчиликнинг кўнглидаги гаплар

Кўпчиликнинг кўнглидаги гаплар

Халқимиз болажон ҳалқ. Оилада эндигина тафаккури шаклланаётган болакайнинг бийрон тилида жаранглаётган сўзлардан қувониб кетасан киши. Донишманд халқимизда «Бола бошидан» деган ажойиб бир нақл бор. Чиндан ҳам болажонларнинг келажакда қандай инсон бўлиб камол топиши айнан уларга яратиб берилаётган шароит, билим олиш имкониятларининг қай даражадалиги билан боғлиқ, албатта.

Бу борада биз умид билан фарзандларимизни етаклаб борадиган мактабгача таълим муассасаларининг алоҳида ўрни бор. Чунки, айни шу даврда болажонларнинг дунё ҳақидаги тасаввурлари шаклланади ва таълимнинг кейинги босқичларида ўқиб-ўрганишга бўлган кўникма уларда худди шу масканда уйғунлашади.

Бу борада, Президентимизнинг “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йилнинг 9 сентябридаги қарори ҳам ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳар томонлама шаклланишини кенг кўламда қамраб олишга қаратилгани билан янада аҳамиятлидир.

— Ушбу қарор барча мутасадди идора вакилларининг ёшларимиз келажагига бўлган дахлдорлик ҳиссини янада оширади. Мактабгача таълим тизимини яратиш ва унда бошқарувнинг замонавий механизмларини жорий этиш, моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб тизимли замонавий ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалиётини жорий этиш мақсадида Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоятлар марказларида синов тариқасида давлат-хусусий шериклик шартларида янги мактабгача муассасаларини очиш назарда тутилган. Ушбу қарор яна шуниси билан аҳамиятлики, ушбу таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланиб, мутассадилар зиммасига аниқ вазифалар юклатилди.

Бугунги кунда Термиз шаҳридаги мавжуд 29 та МТМ тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Бу масканларда фаолият олиб бораётган 355 нафар педагог-ўқитувчилардан 79 олий, 152 нафар ўрта махсус маълумотли тарбиячи 3881 нафар ўғил-қизга таълим-тарбия бериб келмоқда. 7-,10-,11-,12-,17-,20-,21-,24- ва 28-МТМларимизда барча ишлар намунали ташкил этилган бўлиб уларнинг иш тажрибалари мунтазам ўтказиб келинаётган семинарларда оммалаштириб келинмоқда. 10-МТМ тарбиячиси Муқаддас Рўзиева “Йил тарбиячиси” кўрик танловининг республика босқичида иштирок этиб “Фаол иштирокчи” наминациясини қўлга киритган. Шуни мамнуният билан айтиш керакки, МТМларни капитал таъмирлаш ва жиҳозлар билан таъминлашга вилоят ҳокими Э. Турдимов ва ҳомий ташкилотлар алоҳида эътибор қаратишган,— дейди Термиз шаҳар халқ таълими бўлими мактабгача таълим муассасалари услубчиси Жамила Мансурова.

Бугунги кунда вилоятимиздаги мавжуд МТМларда ота-оналар учун «Очиқ эшиклар куни»нинг мунтазам ташкил этилиши ҳам кенг жамоатчиликнинг болажонлар маскани фаолияти, унда яратилган шарт-шароит, ўқув-тарбиявий адабиётлар, ов-қатлар миқдор ва сифати билан яқиндан танишиш ва ўзларининг таклифларини билдириш имконини бермоқда.

Бир сўз билан айтганда, ушбу қарор асосида истиқлол нашидасидан баҳраманд, бахтиёр болажонларимизга таълим тарбия беришнинг илғор тажрибаларини қўллаган ҳолда муносиб фаолиятни ташкил этиш масаласи соҳа ходимларининг зиммасига катта масъулият юклайди.

А. РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Олтин куз – сарҳисоб палласи

Саховатли фаслда баҳор ва ёз давомида қилинган меҳнат бўй кўрсатади. Дала-боғлардаги тўкин-сочинлик бозорлару дастурхонларимизга кўчган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE