Бош саҳифа / Жамият / Кўнгилларни нурафшон этиб…

Кўнгилларни нурафшон этиб…

Инсоннинг келажак тақдири шубҳасиз, унинг шахсий қобилияти, иқтидорига боғлиқ, десак асло янглишмаймиз. Аммо ҳаётда шундай инсонлар ҳам борки, улар доимо оила аъзоларининг, давлат ва жамиятнинг меҳр-эътибори, кўмагига эҳтиёж сезадилар.

Инчунин, тақдир тақозоси билан туғма хаста ёки ҳаёти давомида орттирилган бирор оғир касаллик ва фавқулодда ҳодисалар туфайли меҳнат қобилиятини йўқотган инсонлар шулар жумласидан.

Бугунги кунда дунёда салкам 1 миллиардга яқин ана шундай ногиронлиги бор инсонлар умргузаронлик қилмоқда. Шу жумладан, юртимизда уларнинг сони 670 минг нафардан зиёдни ташкил этади.

Шуни мамнуният билан қайд этиш керакки, мамлакатимизда эҳтиёжманд аҳолини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида қатъий қилиб белгилаб берилган. Кексалар ва ногиронларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг барқарор тизими жорий этилган.

Президентимиз томонидан 2017 йил 1 декабрда қабул қилинган “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон бундай шахсларнинг турмуш даражасини яхшилаш, улар учун қулай ва мақбул ҳаёт муҳитини таъминлаш, кўрсатилаётган хизматларнинг самарадорлигини оширишда муҳим ҳуқуқий асос бўлмоқда.

Ижтимоий фаол, ташаббускор, савобталаб инсонларнинг саъй-ҳаракати билан бугунги кунда юртимизда кўплаб хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Куни кеча Термиз давлат университетида иқтисодиёт ва туризм факультети ўқитувчи аёллар жамоаси ташаббуси билан хайрия тадбири бўлиб ўтди.

— Президентимизнинг фармони асосида 2018-2019 ўқув йилида университетга 47 нафар имконияти чекланган ёш имтиёзли равишда талабаликка қабул қилинган эди. ЎзХДП вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда уюштирилган бугунги хайрия тадбиримизга ҳам 27 нафар имконияти чекланган талаба қиз таклиф этилди. Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад, иқтидорларни мулоқотга чорлаш, рағбатлантириш, шу йўл билан уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишдан иборат.

Истагимиз, ёшлар ўзининг жамиятимизга керакли инсон эканлигини ҳис қилишсин. Бизни қувонтиргани шу бўлди, бошлаган ташаббусимиз ижобий натижа берди ва университет раҳбариятининг тавсияси билан ҳар ойда бир марта “Мурувват куни” ни ўтказишга келишиб олинди, — дейди тадбир ташаббускорларидан бири Гўзалбегим Раҳимова.

Шу куни университет ҳовлисида талабалар учун дастурхон тузалди. Иқтидорли талабаларга совға-саломлар улашилди.

Х. ТОҒАЙМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Одам савдоси – халқаро муаммо

Бугунги кунда одам савдосига қарши кураш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, балки кенг жамоатчиликнинг ҳам …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan