Бош саҳифа / Таълим / Кўнгил қатидаги ғунчалар

Кўнгил қатидаги ғунчалар

Улуғ немис шоири Иоганн Вольфганг Гёте ўзининг “Фауст” асарида “Умид билан суқилган таёқ, бир кун берар меваю япроқ” деган машҳур халқ иборасини қўллаган. Дарҳақиқат, улуғ шоир ва ёзувчилар ҳам ижодларини мактабда ўқиб юрган кезларида бошлашган. Кўп ўқиб изланиш, машқ қилиш натижасида юксак маҳорат эгаси бўлиб етишганлар.

Шўрчи туманидаги 10-мактаб ўқувчилари ижодидан айрим намуналарни кўздан кечирганимизда, юқоридаги фикрлар хаёлимиздан кечди. Ушбу, Сизга ҳавола қилинаётган ижод намуналари балки ҳали етук эмасдир. Аммо биз бу ўқувчилар келажагига умид нуқтаи назаридан уларни эътиборингизга ҳавола этдик.

Шу юртда туғилиб, яшасанг агар,
Унинг меҳри билан қалбинг тўлиқдир.
У сенга онадек азиз, мўътабар,
Ватан муқаддасдир, Ватан улуғдир.

Боболар Ватан деб кечди ўт-олов,
Момолар йигирган ипда меҳри бор.
Йигитлар қаҳрига дош бермади ёв,
Ҳар келин қалбида Барчин руҳи бор.

Ватан — ота-бобом суяк сурган ер,
Ҳар қаричи бизга азиз, муқаддас.
Азиз онажоним, шоир ўғлинг бор,
Сен борсан, ўзга юрт бизга керакмас.

Искандар Зиёдуллаев

Ёшлар ижодидан

Ўзбекнинг аёллари

Шодлиги дунё-дунё,
Юзлари тўла зиё.
Жаннатдан тушган гўё,
Ўзбекнинг аёллари.

Уларга бегона йўқ,
Ёмондан дугона йўқ.
Қўли очиқ, қалби пок,
Ўзбекнинг аёллари.

Ҳаммага бирдек ёқар,
Жилмайиб, кулиб боқар.
Юракларга ўт ёқар,
Ўзбекнинг аёллари.

Хафа бўлмас осонга,
Кўп тикилмас осмонга.
Қўшилмайди ёмонга,
Ўзбекнинг аёллари.

Дилноза

Хушчақчақ қиздир ўзи,
Қоп-қора мунчоқ кўзи.
Донодир ширин сўзи,
Кулиб туради юзи.
Чақнайди қора кўзи,
Ойимнинг худди ўзи,
Кенжамиз Дилнозахон.

Қайтарман бир кун

Сени улуғлади отаму бобом,
Мен ҳам доим сени куйлаб ўтарман.
Узоққа кетсам ҳам қайтарман бир кун,
Бор топганим сенга нисор этарман.

Онажон Ватаним, оҳанрабонг бор,
Кетган турналар ҳам бир кун қайтади.
Сендан йироқларда жон берганки бор,
Бобур мисол сенга видо айтади.

Аброржон Алиёров

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Ёш журналистлар” тўгараги

Иқтидорли ёшлар ҳар бир мактаб, коллеж ва олийгоҳда кўп. Ёшларнинг иқтидорини янада юксалтириш, талаб ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE