Бош саҳифа / Жамият / “Кумуш тола”ни асрайлик!

“Кумуш тола”ни асрайлик!

Воҳа иқтисодини юксалтиришда пиллачилик алоҳида ўрин тутади. Маълумки, воҳамизнинг иқлими иссиқ бўлгани боис пилла қурти тез етилади. Шунга кўра, мавсумда пилла уруғини тайёрлаш ва парваришлаш мобайнида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш талаб этилади. Аҳоли хонадонларида, махсус биноларда пиллани парваришлаш жараёнида унинг ёнувчанлик хусусиятини инобатга олган ҳолда ёнғин содир бўлишининг олдини олишда нималарга эътибор бериш лозим?

Ипак қуртини боқиш даврида  хоналардаги ҳароратни сақлаш учун турлича иситиш асбобларидан  фойдаланишга тўғри келади. Пиллани етиштиришга мўлжалланган грензаводлар ҳамда инкубаторлар хўжалик уйларида ўрнатилган иситиш мосламаларининг ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ жавоб бериши мақсадга мувофиқ. Бунинг учун хонадонларда қўлбола ва давлат стандартлари талабларига мос келмайдиган электр ва газ иситиш ускуналари, вақтинчалик уланган электр симларидан фойдаланмаслик талаб этилади.

Шу ўринда қуйидаги талабларни ёдда тутиш лозим. Пиллахоналарни носоз газ асбобларидан ҳамда тез ёнувчи ёқилғи турларидан, носоз ҳамда вақтинчалик уланган ҳамда юқори кучланишли электр сим ва кабелларини белгиланмаган жойлардан ўтказиш, аҳоли турар жойларидаги пиллахоналарда суюлтирилган газ баллонларидан фойдаланиш тақиқланади.

Бугун пилла қуртларини айни ўраш палласида увол қилиш, моддий ва маънавий зарарни келтириб чиқаради. Гарчи қисқа вақт бўлса-да,  маълум муддат тер тўкиб, амалга ошираётган хайр- ли ишларингизнинг баракасини учирманг!

Комил МАДАМИНОВ,
Жарқўрғон туман
ЁХБ бошлиғи ўрибосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Япониялик журналистлар воҳамизда

Япониялик журналистлар Сурхондарё вилоятидаги ижодий сафарини Термиз туманидаги Султон Саодат меъморий мажмуаси ва Қирққиз тарихий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE