Бош саҳифа / Адабиёт / Кулиб боқаман

Кулиб боқаман

Гоҳ ноҳақлик жабридан,
Узоқ кетгим келади.
Ёлғончилар акридан,
Паймонам ҳам тўлади.

Кўз ёшини артишга,
Журъатим йўқ онамнинг.
Йиртиб-йиртиб ташлашга,
Сурати йўқ дадамнинг.

Аммо мурғак дилимда,
Орзуларим сўнмайди.
Энди армон даштида,
Менинг гулим унмайди.

Мен учаман боғларда,
Гуллар билан дўстлашдим.
Сир очдим капалакка,
Баҳор билан юзлашдим.

Энди онам сочига,
Гул-райҳонлар тақаман.
Дилдаги ғуборини,
Ювиб-ювиб оқаман.

Энди гулгун ҳаётга,
Кулиб-кулиб боқаман.
Шамсиқамар тонгингда,
Ёмғир бўлиб ёғаман.

Шамсиқамар СУЮНОВА,
Термиз шаҳридаги
ихтисослаштирилган санъат мактаб-
интернати ўқувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Адабиётшунослар анжумани

Адабиёт барча замонларда ҳар бир миллатнинг бадиий-эстетик тафаккурини, дунёқараши, миллий ўзлигини белгилайдиган санъат тури ҳисобланади. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan