Бош саҳифа / Жамият / Куйган кўнгиллар малҳами

Куйган кўнгиллар малҳами

Муҳаммад Юсуф шеърларидаги халқона руҳ унинг туйғуларига, демакки, оташин сатрларига ҳам кўчган.

Қизғалдоққа роз айт- ган, оҳуларни сайёд овчилардан ҳимоя этмоққа кўксини тутган, майсалар билан бирга шеър айтган ҳам айнан шоир Муҳаммад Юсуфдир. Унинг суратию сийрати бир, ёзганлари ҳаммага тушунарли ва самимий. Бу туйғуларга сабаб, ошиқлик. Табиатга, борлиқдаги жамики ҳодисотларга яқинликни, меҳр-муҳаббатни шоир билан бирга ҳис этасиз.  Зеро, шоирлик ҳам аслида шунинг ўзи: “Куйган кўнгиллар ноласи, дардли кўнгилларнинг дардли қалъаси…” шундадир. Ўрмон қоплонини қардош билган, ялпизни опа, лолани синглим деган, алп тоғларни акам, булутларни укам деб ардоқлаётган шоирни ким дейсиз сиз яна? Шундай қалб эгаси ҳамманинг юрагидан жой олмоққа ҳақли, шуб- ҳасиз.

Ойхон УЛУҒОВА,
Термиз ижтимоий-иқтисодий
касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Янги ўқув йилидан хорижий тиллар ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади

021 йил 19 майда давлат раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan