Бош саҳифа / Спорт / Кучлиларга майдоннинг фарқи йўқ

Кучлиларга майдоннинг фарқи йўқ

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати суперлигасида иккинчи давра ўйинларига старт берилгач, жамоалар ўртасидаги учрашувлар шиддатли кечмоқда. Ҳар бир клуб футболчилари турдан-турга очколар сонини кўпайтириш учун ҳужумкор ўйин намойиш этишаяпти.

Термизнинг “Сурхон“ жамоасида давра бошида футболчиларнинг негадир ўйнашга иштиёқи сусайди. “Бухоро“ клубидан бўшатилган Бахтиёр Ашурматовнинг термизликларга бош мураббий этиб қўйилгани, Андрей Микляевнинг асоссиз бўшатилиши, шубҳасиз, жамоа ўйинига, футболчиларнинг руҳиятига салбий таъсир ўтказгани учун қимматли очколар йўқотилди. Яхшиям бугунги кунга келиб “Сурхон“ жамоасида иқлим мўътадиллашди. Футболчилар фақат ғалаба иштиёқида майдонга тушишмоқда. Буни Бухоро шаҳридаги марказий ўйингоҳда маҳаллий “Бухоро” клуби аъзолари билан термизликлар тенг курашларда ўйнагани исботлади. Учрашувнинг биринчи бўлимида асосан майдон эгалари ҳужум уюштиришди, лекин гол киритиш имкониятларидан фойдалана олишмади.

Учрашув иккинчи бўлими бошида “Сурхон” аъзоси ўнг қанотдан ҳужумни бошлади ва рақиб ҳимоячиларини алдаб ўтиб, тўпни дарвозага яқин жойда турган Норбековга оширди. У эса ҳам ҳимоячини, ҳам дарвозабонни алдаб, тўпни дарвоза тўрига туширди.

Майдон эгалари вазиятни тенглаштириш учун анча тер тўкдилар, аммо пала – партиш тўп оширишлар эвазига мақсадларига эриша олмадилар. Бухороликлар бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев икки-уч нафар ўйинчи алмаштирганда ҳам жамоанинг ўйинида ўзгариш бўлмади. Ўз навбатида “Сурхон“ клуби аъзоларига ҳисобни ошириш учун қулай вазиятлар вужудга келди. Афсуски, клубнинг маҳоратли ҳужумчилари Шавкат Саломов ва Шоҳназар Норбековлар дарвозани аниқ нишонга ола билишмади. Ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганда, майдонга туширилган термизликларнинг бразилиялик легионери пойқадами ёқди. У чап қанотдан тўпни дарвозага яқин масофада турган Абдулазиз Юсуповга оширди. Тажрибали ҳужумчимиз мезбонлар дарвозасига иккинчи тўпни киритишга муваффақ бўлди.

Сафардаги ғалабадан сўнг “Сурхон” клуби жамғарган очколар сони 28 тага етди ва турнир жадвалида олтинчи ўринни банд этиб турибди.

20 сентябрда футболчиларимиз ўз майдонларида Олмалиқнинг АГМК жамоаси билан куч синашадилар

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мукофот ва унвон муборак!

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE