Кучли ижтимоий сиёсат

0
60

ёки якка тартибдаги тадбиркор пенсияга қандай чиқади?

Мустақиллигимизнинг илк кунлариданоқ аҳолининг кам таъминланган ва эҳтиёжманд қисмини ижтимоий қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Бу борада қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларига кўра, пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақига қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадаллари ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар;

— давлат томонидан ижтимоий суғурталанмайдиган шахсларга пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақига қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадаллари ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга ўхшаш пул таъминотининг барча турлари;

— иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган ходимларнинг (деҳқон хўжаликларининг аъзолари, айрим фуқароларнинг юмушларини бажарувчи шахслар ва бош- қаларнинг) пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақининг миқдори киритилиб, улардан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жам ғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланиши белгилаб қўйилган.

Лекин суғурта бадалларини тўлаш ва ҳисобини юритиш механизми мавжуд эмаслиги сабабли чет элларда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тои- фалари амалдаги қонун ҳужжатларига асосан давлат пенсия таъминотидан маҳрум эдилар.

Мамлакатимизда аҳолининг турли қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган изчил сиёсатнинг давоми сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сон қарори билан тасдиқланган Низомни келтириш мумкин. Низомга кўра, чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш, тўланган суғурта бадалларини, пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартибини белгилайди.

Низом чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, солиқ агенти ҳисобланмаган иш берувчидан даромад олувчи ходим, шунингдек, деҳ- қон хўжалиги аъзоси (деҳ қон хўжалиги бошлиғидан ташқари) Пенсия жам ғармасига суғурта бадалларини ихтиёрий равишда тўлашини меъёрлайди.

Суғурта бадали тўланиши қонунга мувофиқ давлат пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлишдир.

Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс бош қа давлатда ишлаган ҳар бир ойи учун белгиланган тартибда Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш ва меҳнат дафтарчасига тегишли ёзувларни киритиш учун асос ҳисобланадиган белгиланган шаклдаги чет эл давлати ва у ерда бўлган вақти тўғрисида маълумотнома берилади ва шу асосда Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини ихтиёрий равишда ҳар ойда ёки чоракда тўлайди. Суғурта бадаллари чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс оила аъзолари ёки ишончли вакил томонидан тўланиши ҳам мумкин. Суғурта бадалларини бундан таш қари, бошқа давлат ҳудудидан хорижий валютада Пенсия жамғармасининг махсус валюта ҳисоб рақамларига ўтказилиши мумкин.

Якка тартибдаги тадбиркор ва деҳқон хўжалиги аъзоси ўзи учун ўзидаги мавжуд имкониятлардан ва пенсия билан таъминланишнинг микдоридан келиб чиқиб, якка тартибдаги тадбиркор оилавий тадбиркорлик субъектининг ҳар бир аъзоси, шунингдек, меҳнат шартномаси бўйича якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ҳар бир ходим учун Пенсия жамғармасига ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 50 фоизи микдорида суғурта бадали тўлайди.

Якка тартибдаги тадбиркор (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, деҳқон хўжалиги аъзоси ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзоси) сифатида суғурта бадали тўловчи шахслар доимий яшаш манзили бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига сўралган ҳужжатларни тақдим этади.

Пенсия жамғармаси бўлими қонунга мувофиқ якка тартибдаги тадбиркорнинг (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс нинг, деҳқон хўжалиги аъзосининг ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзосининг) меҳнат дафтарчасига тегишли ёзувларни қайд этади ҳамда меҳнат дафтарчаси доимий яшаш жойи бўйича пенсия жамғармаси бўлимида сақланади ва юритилади.

Пенсия тайинлаш учун якка тартибдаги тадбиркорнинг иш стажини ҳисоблаб чиқишда, тўланган суғурта бадаллари суммаси ушбу йилнинг барча ойлари учун белгиланган энг кам суғурта бадалларидан кам бўлмаса (тўланган пеняларни ҳисобга олмаган ҳолда) иш стажига календарь йил қўшилади.

Н.ТУРОБОВ,
Пенсия жамғармаси
Термиз шаҳар бўлими
бошлиғи

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг