Кучли ижтимоий ҳимоя

0
60

Кучли ижтимоий ҳимоя, кам таъминланган оилалар ва ногиронларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан.

Бу ҳаётий масалалар 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам ўз ифодасини топган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари томонидан ташкил этилаётган сайёр қабуллар давомида, айниқса, хотин-қизлар, меҳнатга лаёқати чекланган аёлларга кўрсатиладиган ижтимоий кўмакни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу муносабат билан Президентимиз ташаббусига кўра, уй-жойга эга бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган мутлақо янги тизим жорий қилинмоқда.

Бу эса аҳолининг замонавий ва шинам уйлардан фойдаланиш даражасини тубдан ошириш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш ва жойларда якка тартибда уй-жой қурилишини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Ён-атрофимизда меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган юртдошларимиз ҳам бор. Уларнинг тўкис, ҳам бахтли яшашлари учун, аввало, уй-жойга бўлган эҳтиёжларни амалий ҳал этиш муҳим вазифадир. Шунга кўра, уй-жойга муҳтож, жисмоний имконияти чекланган фуқароларга имтиёзли кредитлар берилаяпти. Бу давлатимиз томонидан имконияти чекланган фуқароларга кўрсатилаётган ғамхўрликнинг яна бир амалий ифодасидир.

Бугун ким билан суҳбатлашманг, мамлакатимизда инсон манфаати ҳар нарсадан улуғ эканига яна бир карра ишонч ҳосил қиласиз. Зеро, мана шундай обод мамлакатда ва ораста хонадонларда эзгу ниятлар, буюк мақсадлар туғилади. Бундай эътибор одамларни янги марралар сари руҳлантириб, куч-қувват бағишлайди, эртанги кунга ишончини мустаҳкамлайди.

Нилуфар РУСТАМОВА,
Ойдин БОБОМУРОДОВА,
Музработ саноат ва хизмат кўрсатиш
касб-ҳунар коллежи ўқитувчилари

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг