Бош саҳифа / Жамият / Кўчага чиқинди тўккан

Кўчага чиқинди тўккан

Ҳаётимиз давомида табиатнинг кўп инъомларидан фойдаланамиз-у, унга қанчалик фойда келтираётганимиз ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз.

Жорий йилнинг сентябрь ойида вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига йўлланган хабар бўйича Термиз туманининг “Гулистон” маҳалласи ҳудудини кўздан кечирганимизда йўл четларига ташланган ва шамолда қумликлараро тарқалиб кетган пўкак (пенопласт) ашёлари оппоқ бўлиб ётарди. Бу ҳақида газетада ҳам танқидий мақола чиқарилганди. Вилоят чиқинди инспекцияси ва ободонлаштириш  бошқармаси ходимлари бир ҳафта давомида ушбу пўкакларни битталаб териб чиқиндихонага жойлаштирди.

Бу ҳолат такрорланмаслиги учун мазкур ҳудуд қатъий назоратга олинди. Аммо минг афсуски, бир ойдан сўнг аҳвол эски ҳаммом, эски тослигича такрорланди. “Замонавий” тадбиркорлардан бири ҳар доимгидек ўзининг кундалик маҳсулотларидан чиққан пўкакларини йўл четига, (давлат рақами 75 G 212 JA бўлган) “ISUZU” юк машинасидан тушираётганда қўлга олиниб, фуқарога нисбатан қонуний чора кўрилди.

Бундан ташқари, ушбу йўл атрофига фуқароларимиз томонидан қурилиш, уй-рўзғоридан чиқаётган ва бошқа кўплаб турли чиқиндилар ҳам ташлаб кетилмоқда. Ахир қачон ҳудудимизни тоза сақлашга ўзимиз масъул эканимизни англаб етамиз? Сиз бунга нима дейсиз?

И. МЕНГЛИЕВ,
вилоят экология ва
атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш бошқармаси
бўлим бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Яхшилар кўп экан

Термиз туманидаги “Қуёшли юрт” маҳалласида яшайман. Турмуш ўртоғим Адолат Тошбоева фаррош, уч нафар ёш боламиз …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan