Бош саҳифа / Жамият / Кўча тасодифларга тўла

Кўча тасодифларга тўла

Халқимиз бежизга ой бориб, омон кел, деб айтмайди. Бунинг замирида жуда катта маъно бор. Эрталаб кимдир ишга, кимдир ўқишга, кимдир бозорга, кимдир узоқ шикорга отланади.

Бугунги кунда кўчаларда ҳаддан ташқари транспорт воситалари гавжум. Шунинг учун ҳам йўл транспорт ва йўловчи ҳаракатини тартибга солиш бўйича бир қатор қонун ва қарорлар қабул қилинган.

Афсуски, ҳайдовчиларимиз кўп ҳолларда сув ва ҳаводек зарур бўлган ҳайдовчи ва йўловчи хавфсизлигини таъминлайдиган ана шу қонунларни, тартибларни унутиб қўйишади. Гўёки, пойгада иштирок этаётгандай. Ўнг сўлига эътибор бермасдан, хавфсизлик камарини тақмасдан, бунинг устига бир қўли рулда, бир қўли телефонда трнанспорт воситасини бошқаришади. Оқибат эса сиз суратда кўриб турган кўнгилсиз ҳодиса билан якунланади.

Кўча тасодифларга тўла, деб шунга айтишади. Транспорт воситалари кўпайган, тартиб ва талаб қаътийлашган бир пайтда ҳайдовчидан ҳам, йўловчидан ҳам ҳушёрлик, огоҳлик талаб этилади. Тегишли қоидаларга амал қилинса, эрталаб яхши ният билан йўлга чиққан ҳар бир ҳайдовчи ва йўловчи соғ-омон иссиқ хонадони, меҳрибон оиласи бағрига қайтади.

Ражабали ХОЛИҚОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE