Ковул

Ўсимликлар дунёси, жумладан, доривор ўсимликлар табиат бойликларидан бири.Шифобахш ўсимликларнинг хосияти қадимдан одамларга маълум ва улардан турли касалликларни даволашда фойдаланилган. Ватандошларимиз абу Али ибн Сино, ал Хоразмий ҳам беморларни даволашда доривор ўсимликлардан фойдаланганлар.

Ўзбекистонда ёввойи ҳолда ўсадиган ва маданий ҳолда ўстириладиган ўсимликлар сони 4510 тага етади. Шулардан 577 таси шифобахш хусусиятга эга. Ковул (кавар) Ўзбекистоннинг деярли ҳамма вилоятларида учрайди. Ковул девор тагларида, ариқ бўйларида, йўл ёқаларида, поезд йўли четларида ва адирларда ўсади.

Ковул кўп йиллик, бўйи 2,5 метргача етадиган ўт ўсимлик. Пояси тиконли, судралиб ўсувчи. Меваси кўп уруғли, тескари тухумсимон, данаксиз ҳўл мевага ўхшаш бўлиб, бир нечта баргдан ташкил топган. Май, июнь ойларида гуллайди, июль, августда меваси етилади. Ўсимликнинг илдизи, гули ва меваси йиғилади. Ковул илдизи баҳорда ёки кузда ковлаб олинади, тупроқдан тозаланиб, сув билан ювиб, очиқ ерда қуритилади. Ўсимлик гули таркибида флавоноидлар (рутин, кверцетин) витамин С, бўёқ моддалар, мевасида қандлар, витамин С, тиогликозидлар, стероид сапонинлар, флавоноидлар, бўёқ моддалар, баргида стахидрин, уруғида ёғ, илдизида каппариридин гликозиди, ситостерин ва стахидрин бирикмалари бор.

Абу Али Ибн Сино ковул ўсимлигини нафас қисиш (астма) ва меъда-ичак касалликларини даволашда ишлатган. Булардан ташқари, ковулни оғриқ қолдирувчи, яраларни тузатувчи, гижжаларни ҳайдовчи дори сифатида қўллаган. Халқ табобатида ковул ўсимлиги илдизидан тайёрланган қайнатма сариқ касаллигини даволашда ишлатилган. Гулининг шираси ширинча ва яраларга даво бўлади. Мева қайнатмасидан эса бавосил касаллигини даволаш ҳамда тиш оғриғини қолдирувчи ва милкни мустаҳкамловчи дори сифатида фойдаланилади.

Халқ табобатида кўп қўлланилмаган ковул инсон қўл ва оёқ бўғинларининг орасида тўпланадиган ортиқча туз миқдорини бартараф этишда фойдали. Одам таянч ҳаракати аъзоларининг кескин ўзгариши, яъни оғриқ пайдо бўлиши бўғинларда туз тўпланишидандир. Тузни эса ковул ўсимлигининг барглари ёрдамида йўқотиш мумкин. Бунинг учун эрта кузда пишиб етилган ковул меваси барглари билан қўшиб териб олиниб, махсус майдалагичда майдаланган ҳолда қўл ва оёқ бўғинларининг туз тўпланган жойига боғланади, шу йўл билан бўғинлардаги тузни йўқотиш мумкин.

Ковул табиатда ёввойи ҳолда ўсса ҳам жуда кам ҳудудларда сақланиб қолган. Чунки унинг кўпайишига беэътибормиз. Кўп йиллик, ёввойи ҳолда ўсадиган ковулни маҳаллий шароитда маданийлаштирган ҳолда кўпайтириш доривор ўсимликларни етиштириш билан шуғулланадиган соҳа ходимларининг асосий вазифасидир.

Ковулни кўпайтиришнинг энг оддий йўли улар ўсадиган жойлардаги кўп йиллик илдизини сақлаб қолиш ва шу илдизлардан уларни кўпайтириб боришдир.

У. РАҲМОНОВА,
ТДАУ Термиз филиали 2-босқич талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE