Бош саҳифа / Жамият / “Коррупцияга қарши курашишда оиланинг ролини оширайлик!”

“Коррупцияга қарши курашишда оиланинг ролини оширайлик!”

Вилоят божхона бошқармасида шу мавзуга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Унда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Т. Саидов, Термиз шаҳар бош имом хатиби Н. Чориев, Фавқулотда вазиятлар бош- қармаси ходими С. Саидмуродова ва бошқарма шахсий таркибининг ота-оналари, оила аъзолари ва яқин қариндошлари ҳамда божхона ходимлари иштирок этди.

Тадбирда республикамизда божхона ходимлари томонидан содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар, коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг салбий оқибатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, ходимлар томонидан жиноят содир этиш ҳолатларига айрим ҳолларда уларнинг оиласидаги муҳит ҳам таъсир этаётир. Айниқса, ёш оила вакиллари божхона тизимида эндигина хизматни бошлаган ўз турмуш ўртоқларидан қимматбаҳо буюмларни харид қилиб беришларини талаб қилиши натижасида  айрим ходимлар ўша матоҳ ёки буюмларни сотиб олиши, ёинки кимлар биландир “тенглашиб” яшаш учун жиноят кўчасигача кириб қолишларига сабаб бўлиши мумкинлиги тўғрисида тушунчалар берилди.

Тадбирда ходимларнинг ота-онаси ва яқин қариндошларига божхона тизимида хизмат қилаётган фарзанди ёки яқинларининг хатти-ҳаракатларига бефарқ бўлмасликлари таъкидланди.

Нодир ЧОРИЕВ,
вилоят божхона хизмати ходими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ногиронлар – эътиборда

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, айниқса, уларга сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш, зарурий тиббий-ижтимоий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE