Бош саҳифа / Жамият / Коррупция — ёмон иллат

Коррупция — ёмон иллат

Албатта коррупция жамият ривожига тўсқинлик қиладиган салбий иллат эканини бугун кўпчилигимиз биламиз. Бироқ, орамизда бу иллатга қўл уришдан тап тортмайдиган, ўз нафсига қул бўлган кимсаларнинг ҳамон учраши ачинарли.

Шу боис ҳам бугун бу иллатнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида қонунчилик орқали қатъий чоралар белгилаб қўйилса ҳамки ундан батамом қутулишнинг имкони бўлмаяпти.  Назаримда, пора эвазига орттирилган бойлик кун келиб турли оқибатларга олиб келишини, арзимаган мол-дунё эвазига ўз инсонийлик қадрини сотиб, халққа, жамиятга зарар келтиришаётганини энг аввало, порахўрлик касалига чалинганларнинг ўзи тушуниб етишлари лозим.

Коррупциянинг энг кенг тарқалган турларига пора- хўрлик, фирибгарлик, товламачилик киради. Бундай жиноятларнинг кўплаб содир этилиши иқтисодиётни заифлаштириб, сиёсий бош- қарувни издан чиқариши ва фуқароларнинг давлат бошқаруви органлари ва сиёсий тизимларга нисбатан ишончини йўқотиши ҳеч гап эмас. Глобал молиявий ошкоралик ташкилоти маълумотларига кўра, 2001 йилдан 2010 йилга қадар дунёнинг 150 ривожланаётган давлатида 6 триллион долларга яқин пул коррупция туфайли кўкка совурилган.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда бу иллатга қарши кескин курашиш мақсадида қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Коррупцияга қарши курашишда идоралараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ушбу йўналишдаги илғор тажрибаларни оммалаштириш, бу борада юзага келаётган муаммоларни аниқлаш, ўрганиш, уни мунтазам равишда мониторинг қилиб бориш, мазкур соҳани такомиллаштириш юзасидан муайян ишлар амалга оширилмоқда. Шунинг учун аксарият фуқароларимизда коррупцияга нафақат оғир оқибатларни келтириб чиқарувчи жиноят, балки хавфли иллат сифатида қараш руҳи шаклланмоқда.

Албатта, ҳалол меҳнат қилиб, рўзғор тебратган, ўз билими ва иқтидорини она Ватан равнақи йўлида сарфлаётган, ислоҳотлар самарадорлигига ҳисса қўшаётган юртдошларимиз ҳамма вақт ҳам қадрланади. Бундай кишилар ҳаётда тўғри яшаб, коррупция деб аталган қабиҳ иллатга қарши курашиш орқали фарзандларининг ҳам ёруғ келажагини таъминлашга ҳисса қўшаётганликларини яхши англайдилар.

Х.ТУРСУНОВ,
Шеробод туманлараро иқтисодий суди раиси
Б.ОЛТИБОЕВ,
Шеробод туманлараро иқтисодий суди девонхона мудири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan