Бош саҳифа / Сиёсат / Коррупция – тараққиёт кушандаси

Коррупция – тараққиёт кушандаси

Ҳaр қандай жиноятчилик, жумладан, коррупция ҳам давлат ва жамият ривожланишига тўсқинлик қилади.

Фуқароларда давлат қонунларига ишончсизлик, уларни ҳурмат қилмаслик кўникмасини вужудга келтиради. Бу хавфли иллат туфайли давлат хизматчиси — мансабдор шахс маълум ҳақ – пора эвазига иккинчи томоннинг ноқонуний талабларини бажаради, ғайриқонуний қилмишларидан кўз юмади, алал-оқибат давлат ва жамият манфаатларига зарар етказади.

Божхона ходимлари томонидан коррупция ва бошқа қонунбузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, божхона органларида қўшимча штат бирлиги ажратилди ва божхона постларида бошқарма вакили – махсус назоратчи лавозимлари жорий этилди. Божхона органлари шахсий таркиби ўртасида профилактика ишларини, коррупцияга қарши курашишни кучайтириш ҳамда тизимда нопок ходимларга нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш мақсадида комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, фаолиятга татбиқ этилмоқда. Божхона постларининг иш унумдорлигини ошириш, қонунбузарлик ва порахўрлик иллатларини олдини олиш мақсадида ходимларнинг функционал вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари кучайтирилмоқда. Зеро, Ватан манфаатини ўз манфаатидан устун қўйган, халқнинг дардини ўз дарди, деб билган кишидан порахўрлик каби иллат ортга чекиниши, шубҳасиз!

 Камол БЕКЧАНОВ,
вилоят божхона бошқармаси “Айритом”
чегара божхона комплекси инспектори,
катта лейтенант

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хатосини тан олди

Дин инсонни гуноҳдан, ёмон ишлардан сақловчи, виждон поклигини таъминловчи кучдир. Диний билимларни яхши ўзлаштирган инсон …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan