Бош саҳифа / Жамият / Коррупцияга қарши кураш – асосий вазифамиз

Коррупцияга қарши кураш – асосий вазифамиз

Бугун энг кўп ишлатиладиган сўзларимиздан бири муқаррар «коррупция» бўлса керак. Ижтимоий ҳаётда унинг домига тушиб, азият чекканлар оз эмас.

Айтишларича, қадимги дунёда баъзи қабилаларда муайян мавқега эга бўлиш учун унинг сардорига турли совға-саломлар бериш одатидан коррупциянинг илдизлари бошланган экан. У вақтларда бу амал одатий ҳол деб қабул қилингани табиий. Бироқ орадан вақт ўтиб, давлатлар ташкил топиши, унинг иши мураккаблашуви ва марказлашуви коррупциянинг юрт ривожига катта тўсиқ эканини кўрсатди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида шундай деганди: «Инсон қадр-қимматини эъзозлаш, бунинг учун ҳар қандай ҳолатда ҳам адолатни қарор топтиришга қодир бўлган одил судлов тизимини шакллантириш биз учун ўтган икки йил давомида энг устувор вазифага айланди».

Буюк соҳибқирон Амир Темур Оқсарой пештоқига“Адолат – давлатнинг асоси ва ҳукмдорлар шиоридир”, деган ҳикматли сўзларни ёздиргани бежиз эмас, албатта. Ушбу улуғвор ғоя инсон қадр-қимматини олий даражага кўтариш борасидаги амалий ҳаракатларимиз пойдеворига айланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши томонидан 2017 йил 30 сентябрь куни тасдиқланган «Судьялар томонидан одил судловни амалга ошириш, судьялик қасамёди, одоб-ахлоқига риоя қилинишини таъминлаш, мансаб мав қеини суистеъмол қилиш, порахўрлик ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этиш ҳолларининг олдини олиш борасида вилоят суди томонидан ҳам муайян ишлар амалга оширилди. Хусусан, судьялар томонидан судьялик қасамёдига ва «Судьялар одоб-ахлоқ кодекси»га амалда риоя қилиниши ҳолати вилоят суди томонидан доимий назоратга олинган ҳолда барча судьяларга қасамёдга риоя этилмаслик ҳолатлари аниқланганда, айбдорларга қатъий жазо кўриш, судьялар сафини нопок ва нолойиқ шахслардан тозалаш тўғрисида ҳамда суд ишларига аралашганлик ҳолатлари бўйича ҳар бир судья ва суд ходимининг зудлик билан белгиланган тартибда хабар бериши лозимлиги ҳақида огоҳлантирилган.

 Айни кунларда коррупцияга қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссияси ва фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси томонидан 2019 йил 5 январда «Фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилояти ҳамда туманлараро судлари судьялари томонидан 2019 йилда порахўрликка қарши курашиш соҳасида олиб бориладиган профилактик чора-тадбирлар» иш режаси тасдиқланган бўлиб, белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида судьялар томонидан жойларда ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилмокда.

Ш. Элиев,
фуқаролик ишлари бўйича
вилоят суди судьяси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE