Бош саҳифа / Жамият / Коррупцияга дуч келдингизми, хабар беринг!

Коррупцияга дуч келдингизми, хабар беринг!

Коррупция ҳолатлари ҳақида Антикоррупция агентлигини хабардор қилиш имконини берувчи махсус сайт ишлаб чиқилди. У eanticor.uz сайти бўлиб, фуқаролар мурожаатлари асосида вазирлик, идоралар, вилоят ва туманларнинг статистик рейтинги ҳам тузилади.

Президентнинг 2020 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида коррупция ҳолатлари ҳақида Антикоррупция агентлигини хабардор қилиш имконини берувчи махсус дастурий таъминот ишлаб чиқилди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди.  

Мазкур eanticor.uz дастури тест режимида ишга туширилган бўлиб, унда корррупция ҳолатлари ҳақидаги мурожаатларни тўртта шаклда, яъни:

  • «Коррупцияга дуч келдим ва пора беришга мажбур бўлдим»;
  • «Коррупцияга дуч келдим ва пора бермадим»;
  • «Пора билан боғлиқ бўлмаган коррупцияга дуч келдим»;
  • «Ҳалол иш лайдиган давлат хизматчисини учратдим» каби мавзуларда юбориш мумкин.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги eanticor.uz орқали берилаётган коррупция ҳолатлари ҳақидаги мурожаатларни белгиланган тартибда кўриб чиқиши билан бир қаторда берилган мурожаатлар асосида соҳалардаги коррупцион ҳолатларни таҳлил қилади ва ўтказиладиган таҳлил натижаларига кўра коррупцияга имкон яратаётган омилларни бартараф этиш чоралари кўрилади.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Термизда Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш учун логистика маркази ташкил этилади

БМТ Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш учун Ўзбекистонда логистика марказини ташкил этади. Бу ҳақда БМТ расмийси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan