Бош саҳифа / Жамият / “Коррупция ва мен”

“Коррупция ва мен”

Сир эмас, юртимизда коррупцияга қарши курашиш тўғрисида қонун имзолангач, жамиятда унга қарши муросасизлик шакллана бошлади.

Чунки, бу иллатга фақатгина ҳамжиҳатликдаги ҳаракатимизгина, жамоатчилик назоратининг яхши шаклланган кўринишигина барҳам беришини яхшироқ тушуниб етдик. Шу боис, бу бўйича нафақат қонун тасдиқланди, балки давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳам коррупцияга қарши курашишда ўз масъулиятини ҳис қилган ҳолда амалий ҳаракат бошлади.

Мисол учун, Адлия вазирлиги томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича турли танловлар ўтказилмоқда. Яқинда ушбу йўналишда эълон қилинган иншолар танловининг Шўрчи туман босқичида 59 та умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчилари фаол иштирок этишди. Ўқувчилар “Коррупция ва мен” мавзусида ижодий имкониятларини намоён этишди. Тумандаги 22-мактаб ўқувчиси Муниса Ҳабибуллаева ёзган ижодий иш биринчи ўринга лойиқ топилди. Шунингдек, 49-мактаб ўқувчиси Сурайё Ғайимова, 21-мактаб ўқувчиси Ҳуснора Чориеваларга иккинчи ва учинчи ўрин насиб этди.

Маҳбуба ЯРБОБОЕВА,
Шўрчи туманидаги
53-мактаб ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE