Бош саҳифа / Жамият / Коронавирусдан соғайганлар сони яна 9 тага кўпайди

Коронавирусдан соғайганлар сони яна 9 тага кўпайди

Сурхондарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан бугун яна
 9 нафар бемор коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, вилоятда шу пайтга қадар тузалганлар 29 нафарга етди. Улар вилоят ҳокимлиги ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари томонидан реабилитацияга кузатилди.

Тиббиёт муассасасининг фидойи ва жонкуяр шифокорлари саъй-ҳаракати самараси ўлароқ касалликдан фориғ бўлганларнинг кичиги 24, каттаси 62 ёшда бўлиб, уларнинг 4 нафари Сурхондарёдан, 2 нафари Қашқадарёдан, 3 нафари эса Андижон, Жиззах ва Тошкент вилоятларидан.

Касалликни енганларнинг барчаси жорий йилнинг 28 март куни Москва – Термиз йўналишида чартер рейс билан келишган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган эди.

Айни пайтда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясига чалинган 7 нафар бемор даволанмоқда. Уларга тиббиёт ходимлари томонидан халқаро стантдартлар асосида муолажалар олиб борилмоқда. Касаллик аниқланган беморларнинг яна бир гуруҳи яқин кунларда тўлиқ соғайиб, чиқиши кутилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

ОЛАКУЗАН “МЕҲМОН”ГА КЕЛДИ

Термиз туманидаги «Қаҳрамон» маҳалласи раиси Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига қўнғироқ қилиб, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan