Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Корхоналар учун имтиёз

Корхоналар учун имтиёз

Корхоналарда халқаро стандарт талабларига мувофиқ сифат тизимларининг жорий этилиши ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ва истеъмолчиларни сифатли, экологик хавфсиз маҳсулотлар билан таъминлаш имконини беради.

Соҳа бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қатор қарорлар қабул қилиниши солиқ, божхона, маҳсулотлар экспорти жараёнлари ва банк хизматларининг янада кенгайишида қулайлик яратаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан солиқ солинадиган база янги технологик ускуналар сотиб олишда, сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш ва маҳсулотни халқаро стандартлар талабларига мувофиқ сертификатлаштиришда камайтирилади. Сифатни бошқариш тизимларини жорий этаётган микрофирма ва кичик ташкилотларга ягона солиқ тўловларини камайтириш тартиби қўлланилади.

Синов лабораторияларига эга бўлган корхоналар белгиланган тартибда лабораторияда текшириш ва тест синовидан ўтказишда фойдаланиладиган технология жиҳозлари, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларни четдан келтиришда, агар уларни етказиб бериш технология жиҳозлари етказиб бериш учун тузилган контракт шартларида назарда тутилган бўлса, божхона тўловларидан, қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш тартиби қўлланилади.

Халқаро лабораторияларни аккредитация қилиш ташкилоти (ILAC) ва Халқаро аккредитация қилиш форуми (IAF) тўлақонли аъзолари ҳисобланган давлатларнинг сертификатлаштириш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатлари ёки синов баённомалари тақдим этилганда, устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кўп миқдорда бўлмаган тадбиркорлик субъектлари (эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари бундан мустасно) ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирадиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ихтисослашган ва қишлоқ хўжалиги техникаси, технологик ускуналар ва уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, шунинг дек, мажбурий сертификатланиши лозим бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ноозиқ-овқат, хом ашё, материаллари ва буюмлар мажбурий сертификатлаштиришдан озод қилинади.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган ўлчаш воситаларига мувофиқлик сертификатини тақдим этмаган ҳолда, уни божхона ҳужжатлари расмийлаштирилган кундан бошлаб икки ой давомида ўрнатилган тартибда олиш шарти билан божхона ҳужжатларини расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Шунингдек, Агентлик раҳбарияти томонидан тадбиркорлик субъектларига бир мунча қулайликларни йўлга қўйиш учун “Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом ишлаб чиқилди ва Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди. Мазкур низомга асосан корхоналарда жорий этилган сифат менежменти тизимларини мувофиқлигини тасдиқлаш юзасидан расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатларининг амал қилиш муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилди.

А.Остонаев,
“Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш
маркази”давлат корхонаси мутахассиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Бойсундаги М25 конида янги объект очилди

Хабарингиз бор, Президентимиз яқинда вилоятимизга амалга оширган ташрифи чоғида Бойсундаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ конида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE