Бош саҳифа / Маданият / Корея маданияти кунлари

Корея маданияти кунлари

Вилоят ҳокимлиги ҳамда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида 4-6 декабрь кунлари Термиз шаҳрида Корея маданияти кунлари бўлиб ўтди.

Тадбир дастлаб, вилоят ҳокимлигида Корея Республикасининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён У бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашувдан бошланди. Унда Сурхондарё ҳамда Корея Республикаси минтақалари ўртасида савдо-иқтисодий, туризм, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳаларда инвестициявий ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувдан сўнг Ёшлар марказида “Еттинчи камерадаги мўъжиза”, “Ғаройиб туш”, “Фақат сен” деб номланган корейс кинематографлари томонидан суратга олинган оила ва муҳаббат мавзуларидаги фильмлар намойиши бўлиб ўтди.

— Ҳозирда Сурхондарё вилоятида мингга яқин корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилади, — дейди вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Рўзимурод Чориев. — Корейс сармояси асосида ташкил этилган 8 та қўшма корхона ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида муваффақиятли иш олиб бормоқда. Сурхондарёда илк бора ташкил этилган ушбу маданият кунлари икки ҳудуд алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Энг қувонарлиси, тадбир очилишида элчи жанобларининг ўзбек тилида нутқ сўзлагани барчамизда илиқ таассурот қолдирди. Буни эса корейс халқининг сурхондарёликларга билдирилган чуқур эҳтироми сифатида қабул қилдик.

Маданий-маърифий тадбир Санъат саройида бўлиб ўтган Корея Республикасининг “Koryo” рақс ансамбли ҳамда вилоятимизнинг “Бойсун” фольклор-этнографик халқ ансам- бли ижросидаги қўшма концерт дастури билан ниҳоясига етди.

Заҳриддин ТЎРАЕВ,
вилоят ҳокимининг матбуот котиби,
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Халқаро хунармандчилик фестивали

Сурхон воҳаси делегацияси Қўқондаги халқаро фестивалда фаол иштирок этмоқда. Қўқон шаҳрида илк бор Халқаро ҳунармандчилик …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE