Бош саҳифа / Жамият / Конвертларни очганда

Конвертларни очганда

Бир неча ой илгари ижтимоий тармоқларда боғчадаги тарбиячиларнинг номақбул ҳаракатлари кўпчилик ўртасида муҳокамага сабаб бўлди. Бу эса аксарият кишиларда барча мактабгача таълим муассасаларидаги тарбиячиларга нисбатан нотўғри қараш ва муносабатни, ишончсизликни шакллантирди. Баъзан бу ҳақида кўча-кўйда эшитиб, кўнглим хира бўлади. Аммо, бугун бошқа муассасаларда болаларни севадиган, уларнинг хархашаларини кўтарадиган жонкуяр ва фидойи мурабийларимиз кўп. Қанчадан қанча ота-оналар фарзандини ана шундай тарбиячиларга ишониб топшириб кетишаётгани рост. Бундан кейин ҳам биз ана шу ишончни оқлашга, халқнинг боласини кўз қорачиғидек авайлаб, тарбиялашга бор имкониятимизни ишга соламиз.

Зарифа ТЎРАБОВА,
Термиз шаҳридаги 19-МТМ мудираси


Жўралари билан кўча чангитиб ўйнаб юриб, эгасидан сўрамай бировнинг дарахтидан мева узгани учун набирасига ўзгалар ҳақини тушунтириб, насиҳат қилаётган бобонинг гапи ўғлига эриш тую­лди: “Ёш бола-ку, олса олибди-да, бозорда арзимас пулга беради-ку, дада, шунга шунчами?” – деди. Бола ўйлади: “Арзимаган нарса бўлса, сўрамай олса ҳам бўлар экан-ку, бобом шунгаям уришадилар”. Арзимаган нарсани олиб, дадасининг паноҳига кирган йигитча эрта ўтиб, индин каттароқ нарсани сўрамай олиши мумкинлиги шу онда отанинг хаёлидан ҳам ўтмади.

О.ХУДОЙБЕРДИЕВ, Қизириқ тумани

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Одам савдоси – халқаро муаммо

Бугунги кунда одам савдосига қарши кураш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, балки кенг жамоатчиликнинг ҳам …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE