Бош саҳифа / Жамият / Конвертларни очганда

Конвертларни очганда

Шифокор бурчи

Пул, мол, амал сўраб келганга ўзи истаган нарсани бермаслик гуноҳ эмас. Аммо таъма умидида шифо тилаб келганга ёрдам бермаслик, энг катта гуноҳ.

Ҳурматли шифокор акам. Ҳузурингизга келган беморга ёрдам бериш малол келса, “Унинг ўрнида мен ёки яқинларим бўлиши мумкин эдику” деб, виждонингизга пичирлаб қўйинг.  

Моҳигул АБДИЕВА

 

Қайнона

Қайнона бўлмиш совчи бўлиб келди.

— Қулчиликка келдик, — деди тавозеъ билан.

Яна келди.

—  Остонангизни супиргали, қулчиликка келдик, айланай.

Тағин келди.

— Қулчиликка келдик, ўргилай. Шу сафар қайтарманг, тасаддуқ. Қизингизни ўз қизимданда аъло кўраман.

Бу гал қайнонанинг раъйини қайтаришмади. Ажойиб тўй бўлди. Кейин… келинини қулдек хўрлай бошлади…

Озода ДЎЛАНОВА,
Олтинсой тумани

 

Отағона ўксимасин

Ота-она ўғил кўрди. Уни кам-кўстсиз улғайсин деб, тинмай меҳнат қилди. Оқ-ювиб, оқ таради. Ўзи емаганини ўғлининг оғзига тутди. Улғайгач, бор-будини сарфлаб, илмли, ҳунарли қилди. Иш излаб, қийналмасин деб, амаллаб, ишга ҳам жойлаб қўйди. Невара кўриш орзусида не-не умидлар билан келин топиб, уйлаб қўйди.

Аммо энди ҳурмат-эҳтиром, меҳр ва ғамхўрлик кўраман деганда ўғил хотининг гапига кириб, ота-онасининг шунча меҳнат, ранжу аламларини унутди.

Орадан вақт ўтди. У ҳам бир эмас, кетма-кет иккита ўғил кўрди. Тегирмон навбати билан келишини ҳали билмасди…

У. ҚУРБОНОВ,
Денов туман имом Бухорий
жомеъ масжиди имом ноиби

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan