Бош саҳифа / Таълим / Контракт тўлови муддати узайтирилди

Контракт тўлови муддати узайтирилди

— Термиз давлат университетининг 4-курсида тўлов контракт асосида ўқийман. Жорий йил олий таълим муассасаларида контракт пулини тўлаш муддати узайтирилган деб эшитдим. Ҳақиқатдан ҳам шундайми?

Сарвиноз Омонқулова, Музработ тумани

— Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълум қилишича, таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан жорий йилнинг 5 октябрь куни Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг бакалавриати ва магистратурасига 2018-2019 ўқув йилида тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати ўзгаргани ҳақида қарор қабул қилинди. Унга кўра, тўлов муддати 31 октябрга қадар узайтирилди. Бакалавриат ва магистратуранинг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун контракт пулини тўлаш муддати эса 15 ноябргача узайтирилган. Аввалроқ комиссия бакалавриат ва магистратуранинг биринчи курсига ўқишга қабул қилинган талабалар учун контракт тўловининг охирги муддатини 15 сентябрдан 30 сентябрга кўчириш ҳақида қарор чиқарган эди.

Маълумот учун айтиб ўтиш керакки, супер контракт асосида ўқиш истагидаги талабалар учун тўловни амалга оширишнинг сўнгги муддати 31 октябрь ҳисобланади.

Саволга
ТерДУ маркетинг бўлими бошлиғи
Эрмамат ИМОМОВ жавоб берди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Билимлилар синовларда сараланмоқда

Йилдан йилга севган соҳалари бўйича таҳсил олиб, олий маълумотли бўлиш илинжида бўлган ёшларимиз сафи тобора …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE