Бош саҳифа / Сиёсат / Конституциявий судга янги ваколатлар берилди

Конституциявий судга янги ваколатлар берилди

2017 йилнинг 31 майида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида” Конституциявий қонун қабул қилинди. Ўз-ўзидан бу ўзгартиришлар Конституциявий суд фаолиятига дахл қилди.

Конституциявий суд аслида қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларнинг ҳужжатлари Конституцияга қанчалик мослигига доир ишларни кўрадиган суд ҳокимияти органи ҳисобланади ва фақат Ўзбекистон Республикаси Конституциясига амал қилган ҳолда ишларни ҳал этади ҳамда хулосалар беради.

Янги қонунга биноан эндиликда конституциявий судни Президентнинг тақдимига биноан Олий Мажлис Сенати томонидан Судя- лар олий кенгаши тавсия этган шахслар орасидан, Қорақалпоғистон Республикасининг вакилини қўшган ҳолда сайлаш тартиби белгиланди. Суд раиси ва унинг ўринбосари Конституциявий суднинг ўзи томонидан унинг таркибидан сайланади. Қолаверса, суднинг ваколатларига тузатишлар киритилди. Мазкур суд инстанцияси Президентнинг фармонларидан ташқари қарорлари ва фармо- йишларининг Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш ҳуқуқига эга бўлди (илгари — фақат фармонлар эди). Конституциявий қонунлар ва халқаро шартномалар ратификациясини текшириш давлат раҳбари томонидан имзолангунига қадар амалга оширилиши белгиланган. Бундан таш- қари, Конституциявий суд Олий суднинг муайян ишда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида судлар ташаббуси билан киритилган мурожаатини кўриб чиқади. Шу билан бирга конституциявий судлов ишларини юритиш амалиётини умумлаштириш натижалари юзасидан ҳар йили Олий Мажлис палаталарига ва Президентга мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этади.

Хулоса қилиб айтганда, қабул қилинган қонунлар Конституциявий суд фаолиятининг самарадорлигини ва нуфузини оширишга, мустақиллигини мустаҳкамлашга, ваколатларини кенгайтиришга, уни шакллантириш тартибини янада демократлаштиришга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтиришга қаратилган бўлиб, Конституциянинг устунлигини таъминлашга оид фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишига имкон яратади.

П. ҲУШБОҚОВ,
ТошДАУ Термиз филиали гуманитар
фанлар кафедраси ўқитувчиси
З. ШОФИЕВ,
ТДПУ Термиз филиали юристи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Давлат фуқаролик хизматчилари ўқув соати

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида давлат …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan